топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Истиқболли келажак сари

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Юртимизда яратилинаётган имкониятлар айниқса таълимга эътибор ҳеч бир мамлакатда бўлмаган. Узлуксиз давом этадиган 12 йиллик ўқув тизимининг ўзи қанчадан-қанча истеъдод эгаларини, билими ва қобилятига ишона оладиган авлодни камолга етказмоқда. Олий таълим муассасаларининг кенг тармоқлилиги ҳамда талабанинг истаган ихтисосликда ўқиш имкониятига эга эканлиги ҳам ёшларга кенг маралар эшигини очмоқда. Ана шу имкониятлардан унумли фойдаланаётган, изланишдан толмаётган тенгдошларимиз орасида ТАТУ 4- босқич талабаси Холбоев Искандар ҳам бор. Ўндан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, кўплаб янги лойиҳалар асосчиси бўлган ёш ихтирочимиз бугун Беруний номидаги Давлат стипендиясининг  соҳибига айланди.
 
      Инглиз, корейс, араб, немис тилларини билган ихтирочимиз уни амалиётга ҳам тадбиқ эта олди. Унинг “Коллеж ва лицейлар ўқув жараёнининг ахборот тизими”, “Авиабилетларнинг ахборот тизими”, “Ташкилот ва муассасалар учун буюртмалар оқимини бошқариш учун қулланма”, “Ўзбекча-корейсча сўзлашув тизими (андроидлар учун)”, “Миллий ва корейс таомлар номи” иловаси каби ишланмалари яратилиши фойдаланувчиларга бир қанча қулайликларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, коллеж ва лицейлар учун бошқарув ҳамда ўқув жараёнига электрон ҳисоблашни жорий этилиши ўрта махсус таълимда фаолият олиб борадиган директор ва замдиректорларнинг ишини бир мунча соддалаштирди. Яратилган лойиҳа асосида педагоглар ўқувчи ҳақидаги маълумотларни, дарсликлар ва иш режаларини тизимга киритиш имкониятига эга бўлдилар. Бу янги лойиҳа вақтдан унумли ва самарали фойдаланиш имкониятини берибгина қолмай, маълумотлар омборини тартибли таъминлашга ёрдам беради. Бундан ташқари электрон архивдан ўқитувчилар ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган.
 
             Агар хабарингиз бўлса, 2001- йилдан бошлаб Республика радио уйининг “Радио-Рекордс” студияси томонидан кўзи ожиз китобхонлар учун “гапирувчи” китоблар чиқариш йўлга қўйилган эди. Айни пайтда тақдимоти режалаштирилган “Кўзи ожиз ҳамда имконияти чекланганларнинг АРМ корпоротив тармоғ” лойиҳаси ҳам кўзи ожиз фуқороларнинг китоб ўқишга бўлган талабини янада қондириш ва уни ривожлантириш учун ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Ташкилоти билан ҳамкорликда яратилаётир. У кўзи ожиз китобхонларнинг оила аъзоларига, кўзи ожизлар тизимидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарда хизмат қилувчиларга, кўз касалликлари бўйича фаолият кўрсатувчи шифокорлар, кўзи ожиз болалар, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
 
              Корпаратив тармоқ оддий АРМлардан тубдан фарқ қилади. Жумладан, тармоқниг асосий қисмини электрон китоблар яъни аудио китоблар ташкил қилади, бундан ташқари брайл шрифтидаги китобларни ҳам электрон шакллари мавжуддир. Юртимизда 5 мингга яқин имконияти чекланганлар бўлиб, уларнинг ҳар бири АРМларга бориш имкониятига эга эмаслар ва уларга ҳар бир кутубхонада шароитлар йўқ. Юқорида яратилган лойиҳа ҳам айни шу мақсадни кўзда тутган. Унга кўра имконияти чекланганлар ўзлари истаган мавзудаги маълумот ёҳуд китобларни ўқиш яъни эшитиб тушуниш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, тармоқ ички имкониятларига кўра фойдаланувчилар АРМларга ўз қўлланмаларини, ёзган мақола ва тезисларини жойлаштиришлари мумкин. Қуйидаги корпаратив тармоқ 14- имконияти чекланганлар учун мўлжалланган интернат мактаб ўқувчилари учун илк маротаба синаб кўрилди. Ҳозирда унинг фаолиятини кенгайтириш ҳамда жойлаштириладиган китобларни кўп тармоқли, турли ҳил тилларга ихтисослашиши устида ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, янги лойихани Республикада фаолият олиб борадиган АРМларда қўллаш режалаштирилмоқда.
 
             Ўзбекистон Ресаубликасининг биринчи Призиденти Ислом Каримов қуйидаги сўзларни ўзининг китобларида алоҳида таъкидлайди: “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”. Уларни комил инсонлар этиб вояга етказиш, бахти ва камоли учун ҳеч нарсани аямаслик жамиятимизнинг устувор вазифаларидан этиб белгиланганлиги ўзининг юксак самарасини бермоқда. Берилган имкониятлардан тўла ва самарали фойдаланиш мустақил мамлакатнинг мустақил ёшларигагина ҳосдир. Фикримиз тасдиғини бугунги қаҳрамонимиз тимсолида кўрсак бўлади.  Ўзиниг интелектуал билими, мустаҳкам иродасига ишонган ёш ихтирочимиз бугун мустақилликнинг рамзи бўла олади дейишга барча асосларимиз бор. Бу ва бу каби иқтидорли ёшлар Ўзбекистоннинг буюк келажаги йўлида собитқадамлик билан дадил одимлаётганлигидан дарак беради.  Қаҳрамонимиз ҳақида кўп тўхталмадик, бунга ҳажат ҳам қолмади назаримизда, чунки шу пайтгача қилган ишларининг ўзи унинг кимлигини айтиб турибди.
Зуҳра ЯРАШЕВА

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.