топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ИНТЕРНЕТ УЧУН ДУНЁДА ҚАНЧА ЭНЕРГИЯ САРФЛАНМОҚДА?

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
   ИНТЕРНЕТ УЧУН ДУНЁДА ҚАНЧА ЭНЕРГИЯ                                                     САРФЛАНМОҚДА?
     Ярим аср илгари бир кишига хабар юбориш учун бир неча операциялар амалга оширилган: хат ёзиш, почтага юбориш, кейин уларни ажратиб олгандан сўнг манзилга етказиб бериш каби.
     Буларнинг барчаси жуда кўп энергия ва узоқ вақт талаб қилди. Энди интернет ёрдамида дунёнинг бир нуқтасидан иккинчисига бир неча сония ичида хабар юбориш мумкин. 
Лекин қанча энергия эвазига?
   Дарҳақиқат, интернет биз учун доимо мавжуд бўлишига кўникиб қолдик, аммо уни сақлаб қолиш учун катта миқдорда маблағ кераклигини ўйламаймиз. Почта орқали мактубларни эски усулда юбориш тежамли эмасми?
   Интернет каби бир тизим қанча миқдорда энергия сарфлаётганини ҳисоблаш учун унинг ҳар бир компонентлари – ахборотни сақлаётган ва қайта  ишлаб чиқараётган, уларнинг совутиш элементлари, хизматлари, шунингдек, одамлар иловалар ёрдамида кўриб чиқаётган веб-саҳифаларни, миллионлаб серверлар ва компютерларни ҳисобга олиш лозим.
   Бундай ишга камдан-кам инсонлар рози бўлади, лекин 2011 йили ташаббускорлар Барáт Рагаван ва Джастин Ма бутун глобал интернет истеъмол энергиясини тахминий чекланган сонини билишга қарор қилди. Бундан ташқари, уларнинг ҳисоб-китоби нафақат  қабул марказларининг тўғридан-тўғри ишлари, совутиш тизими, қабул воситаларини ёритади, балки кабел ўтказиш жараёнини ҳам назарда тутади.
   Натижада интернет бутун дунёда йилига 84 дан 143 ГВ гача электр энергияси истеъмол қилиши аниқланди. Аниқ маълумотлар мавжуд эмаслиги туфайли серверлар ва компютерлар турли хил юкламалар билан ишлаши мумкин. Агар мазкур рўйхатга электр энергиясининг йиллик истеъмолини киритадиган бўлсак, унда йиллик электр истеъмоли камида 2% ни, 170 дан 307 ГВт миқдорни ифодалайди. Биз ўйлаганчалик кўп эмас. Ҳақиқатдан, интернет ҳаётимизни анча қулайлик олиб келди.
   Афсуски, бу натижалар 2011 йил охири 2012 йил бошига тўғри келади. Ушбу мавзу бўйича сўнгги тадқиқотлар ўтказилмади. Бироқ тадқиқотлар 2011 йилдан 2016 йилгача глобал энергия истеъмоли 1,1 баробарга ўсганини кўрсатади. Агар Барат Рагаван ва Жустин Ма томонидан олинган маълумотни ушбу коэффициент билан кўпайтирсак, бизнинг интернетнинг энергия истеъмол қилиш кўрсаткичимиз ҳақиқатга яқинлашиб 187 — 338 ГВт ни ташкил этади.
                                              Дилноза ЖЎРАЕВА

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.