топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЧОЙДАГИ СЕҲР

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
                                ТАЪМ ВА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАР ЧОЙГА ҚАНДАЙ ЎТАДИ?
   Эҳтимол, ҳеч бир ўсимлик Cамеллиа синенсис ёки шунчаки чой бутаси сифатида инсоният тарихида бундай катта рол ўйнаган эмас. Археологик маълумотлар чой милоддан аввалги II асрда Хитойда ичимлик сифатида ишлатилганлигини кўрсатади. Баъзи вилоятларда ва чойнинг Осиёда тарқалиши милодий VI асрга тўғри келади. Буюк ипак йўли бўйлаб савдо йўлларининг ривожланиши билан чой ортилган юклар биринчи бўлиб Ғарб мамлакатларига тарқала бошлаган. Маҳсулотнинг дунё бўйлаб глобал тарқалиши Буюк географик кашфиётлар даврида бўлган. Бу ўсимлик, бутун мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатиб, савдо империяларнинг фаровонлигига гарови бўлган. Одамлар ҳаётида муҳим ўрин кўрсатган: ҳеч бўлмаганда кундалик турмушда чой дамлаш учун сувни қайнатиб ичиш, ундаги зарарли бактериялардан ҳалос бўлиш одатий тусга кирган .
 
   Ҳўш, дунёда бу қадар машҳур бўлган чой барглари нима сабабдан инсониятни уч минг йиллар давомида уни истеъмол қилишга ундамоқда?  
   «Cамеллиа синенсис» сўзининг генетик маъноси мазкур ўсимликнинг қандай ноёблигини биологик жиҳатдан кўрсатди. Бир гуруҳ олимлар ушбу генетик изланишни олиб боришда катта қийинчиликка дучор бўлди ва тахминан 5 йил вақт сарфланган. Таҳлил натижасига кўра, чой геноми бошқа ўсимликлар нисбатан камида 4 марта катта (масалан, қаҳва).
   Ретротранспозонлар деб номланувчи,  ўз-ўзидан кўпаючи такрорланувчи, элементларнинг юқори нисбати туфайли геномнинг ўлчами катта. Олимларнинг фикрига кўра, бу такрорлашлар тахминан 50 миллион йил давомидаги узоқ эволюцион муддат туфайли юзага келган. Чой барги геномининг 80% да кўпаювчи элементлар иборат.
   Чой геноми тадқиқ қилиниши давомида, унинг таркибида катехин, тойнин (энг кучли антиоксидантлар ва релаксантлар бўлмиш органик моддалар) ва кофеин ишлаб чиқарадиган генлар аниқланди. Бир вақтнинг ўзида чой баргида мавжуд бўлган барча моддалар асаб тизими тинчланишини ва шу билан бирга, ичимликни қабул қилингандан кейин тетикликни таъминлайди. Кўп жиҳатдан бу уч модда чойнинг ўзига хос таъми ва унинг фойдали хусусиятлари барча мамлакат одамлари учун севимли дастурхон муҳитини яратади.
 
                                                                                                                                  Дилноза ЖЎРАЕВА 
 

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.