топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ҳаёт компьютер ўйини эмас

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Бугун телефонимда дугонамни туғилган куни билан табриклаш учун СМС ёздим-у, бехосдан ўчириб юбордим. Шунда беихтиёр бажарилган амални ортга қайтарувчи тугмаларни яни Ctrl ва Z ни излай бошладим. Шунда бу комьютер эмас телефон эканлиги эсимга тушиб, компьютерда қилинган амални биргина тугмани босиш билан ортга қайтаришга нақадар ўрганиб қолганимни ҳис этдим. Ўзим қилган ҳаракат сабаб бўлди-ю, компьютер ўйинларига берилиб кетган болаларнинг ҳаётга енгил қарашларининг сабабини тушунгандек бўлдим.  
Дарҳақиқат, технология асри бўлмиш XXIасрда компьютер орқали кўпгина ишларнинг иложини топса бўлади. Сўзларимдан ажабланаётган бўлишингиз мумкин. Аммо бу айни ҳақиқат. Ўйнаётган ўйинингиз сизга ёқмаса ёки, «ўлиб қолсангиз» «Х»белгисини босасиз ва барчаси бошидан бошланади. Аммо, буни фақатгина компьютернинг ичида амалга ошириш мумкин. Биз эса ундан ташқрида — реал ҳаётда яшаймиз. Афсуски, бугунги кунда кўпгина ёшларимиз бу ҳақиқатни унитиб қўймоқда. Натижада кўплаб салбий оқибатлар, янгидан янги руҳий хасталиклар келиб чиқиши кузатилмоқда.
Ер шарини ўргимчак тўри янглиғ қамраб олган интернетга, компьютер ўйинларига ружу қўйиш каби хасталиклар нафақат бизни, балки бутун дунё аҳлини ташвишга солмоқда. Мисол учун Кентукки университети (АҚШ) олимлари берган маълумотларга кўра муттасил интернетга уланиб ўтиравериш натижасида интернетга тобелик хасталиги келиб чиқар экан. Бу хасталикнинг белгилари: ўзгарувчан кайфият, тармоқда қанча вақт ўтказганини сезмаслик, кайфиятни яхшилаш мақсадида интернертга кўпроқ вақт ажратиш эҳтиёжи, иш сифат ва самарадорлигининг пасайиши. АҚШ олимларининг ташвишга тушиши бежиз эмас. Чунки, мамлакат аҳолисининг 38 фоизи интернет тобелиги хасталигидан азият чекмоқда экан.
Интенет ҳақида сўз юритар эканмиз, унинг фойдали хусусиятларини ҳам инкор эта олмаймиз. Электрон почта орқали дунёнинг у томонидаги қадрдонимиз билан ҳам мактуб ёзишиш, интернетда тўғридан — тўғри мулоқот қуриш имконига эга бўлмоқдамиз. Ундан исталган мавзудаги маълумотларни, янгилик ва ахборотлрни қабул қиламиз. Интернетни бутун бир ахборотлар уммонига ўхшатиш мумкин. Унаги информацияларнинг сон-саноғи йўқ. Бироқ, унда фойдали маълумотлар билан биргаликда инсон онгини заҳарлашга қартилган, турли оқимларга даъват этувчи ахборотларнинг мавжудлигини ҳам унитмаслигимиз лозим.                                                                       
Минг афсуски, бизнинг мамлакатимизда ҳам интернетдаги виртуал ўйинларга ружу қўяётган инсонларнинг, айниқса ёшларнинг сафи кундан — кунга кўпайиб бормоқда. Компьютернинг ичига «кириб кетиб» ҳаётни ҳам ҳудди шундай тасаввур этишмоқда. Ҳаёт бу компьютер ўйини эмаслигини, унда Ctrlва  Zтугмалари мавжуд эмаслигини, ота-оналар, ўқитувчилардан ташқари ўзимиз ҳам тенгдошларимиз тақдирига дахлдор эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Чунки, «Қуш тилини қуш билади» дейди халқимиз. Шундай экан, биз ҳам компьютер ўйинларига ружу қўйган тенгдошларимиз тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз, ўзимизнинг яхши гапимиз, ёрдамимиз билан уларга елкадош бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Зеро, бирлашганимиздагина бир кучга айланишимизни унитмайлик.
Чарос ЁҚУБОВА,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика
 
факултети талабаси.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.