топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўз ишингиздан кўнглингиз тўлмаслигининг 6 сабаби ва уларни енгиш йўллари

InspireMe - Foydali va Tekin maslahatlar
Бизнес ва карьера
Агар келгуси иш ҳафтаси тўғрисидаги ўй сизда саросима ва қайғу уйғотса, унда ниманидир ўзгартиришнинг айни вақти. Муаммо ҳамкасбларингизда ҳам ва компанияда ҳам эмас. Одатда ҳамма гап ўзимизда бўлади.
 
1.Сизнинг ишингиз ҳеч қандай фойда келтирмайди
 
Фойдали иш — бу сизни ва бошқаларни олдинга ҳаракатлантирувчи оғир меҳнат. Кун бўйи офисда ўтириб ҳеч қандай фойдали иш қилмаслик мумкин. Икки соатлик унумли иш эса катта фойда келтириши мумкин.
 
Ҳамма ҳам жасур ғояларни ҳаётга татбиқ қилишга қодир бўлавермайди. Стереотип чизиқларидан чиқиб кетишдан қўрқманг. Қўрқув сизга мансаб пиллапояларидан кўтарилишга ва ўзингиз орзу қилган мартабага эришишга тўсқинлик қилади.
 
2. Бошқа одамлар билан алоқалар ўрнатиш ўрнига, сиз уйда ўтирасиз
 
Алоқалар туфайли сиз жуда кўп нарсаларга эришишингиз мумкин. Ишга доир алоқаларни ўрнатиш ва сақлаб туриш жуда кўп вақт ва куч талаб қилади.
 
Ишсиз ўтирманг. Одамлар билан кўпроқ муомала қилинг, жамоат тадбирларида қатнашинг, ишингизга боғлиқ бўлган семинарларда иштирок этинг.
 
3. Сиз етарлича тиришқоқлик билан ишламайсиз
 
Бу ҳолда сиз ижобий натижаларга эриша олмайсиз. Натижаларнинг йўқлиги эса ўз ишидан қониқмасликка олиб келади.
 
4. Сиз машҳур эмассиз
 
Одамлар учун сиз билан мулоқот қилиш қулай бўлиши керак. Улар сиз билан ҳамкорлик қилишни хоҳлашлари керак. Ғамгин ва ҳамма нарсадан норози ҳамкасбларни ҳеч ким яхши кўрмайди. Дилкаш, очиқ ва самимий бўлинг.
 
5. Сиз ҳаммасига ва бирдан эга бўлишни хоҳлайсиз
 
Ҳаммасига ва бирдан эришиб бўлмайди. Тиришқоқ ва сабрли бўлинг.
 
6. Сиз ўз савиянгизни ошириш билан шуғулланмайсиз
 
Ўз савиясини ўстириш доимийликни талаб қилади. Сиз доимий равишда фойдали одатлар ва маҳоратларингизни шакллантириш ва ривожлантириш билан шуғулланишингиз керак.
 
Ҳар куни ўз олдингизга мартабангизни ўстиришга ёрдам берувчи кичикроқ мақсад қўйинг. Бироз вақт ўтгандан кейин, сиз натижаларини кўрасиз ва ўзингиздан ғурурлана оласиз.
 
манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.