топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Бармоқларингиз шаклидан нималарни билиб олса бўлади?

Инсон психологияси
Жамият
Ким ҳам ўйлабди дейсиз, бармоқ шаклига қараб ўзимиз ҳақимизда нималарни билиб олишимиз мумкинлигини. Демак, сизнинг бармоғингиз расмдаги қайси бармоққа мос келишини танланг ва изоҳларни ўқинг.
 
Бармоқ А
Агар сизнинг бармоқ шаклингиз А ҳарфи остидаги бармоққа ўхшаса, сиз ҳисларингизни яширишга мойилсиз. Ўзингизни жуда эркин ва ишончли тутасиз, сизни яхши билган инсонлар буни кутмасликлари мумкин. Сиз адолат қонунисиз, ёлғонни ёқтирмайсиз. Ҳис-туйғуларга берилишингиз мумкин, бироқ кўпроқ сизнинг муносабатларингиз меҳрибонликдек туйилади.
Ҳаётингиз шодликка тўла, ташқи қобиғингиз анчайин мустаҳкам кўринсада, юрагингиз кенг. Вақт ўтгани сари яна фаолроқ бўлишингизга ишонамиз.
Сизга ҳар соҳада ўртачаликни маслаҳат берамиз, ҳам жисмоний фаолиятда, ҳам овқатланишда. Оқсилга бой овқатларни кўпроқ енг, жисмоний машқлар ҳам сизни толиқтириб қўймаслиги керак.
 
Бармоқ Б
Б ҳарфи остидаги бармоқ шакли сизники билан мос келса, демак, сиз ўзингизга унчалик ҳам ишонмайсиз. Атрофдаги инсонлар билан айниқса, нотанишлар билан муносабат қуришда қийналасиз. Сиз тез севиб қоласиз ва уларга бор йўғингизни бахшида этасиз, жуда эътиборлисиз! Унчалик ҳам чиқишувчан бўлмасангизда, «зулук» – сизнинг иккинчи исмингиздир. Агар бирор мақсадни олдингизга қўйсангиз, албатта, бажарасиз. Бунда ҳеч қандай омадсизлик ва қийинчилик сизни мақсадингиздан оғиштира олмайди. Сизни роҳатлантирган ишни ҳеч қандай қўрқувсиз давом эттирасиз.
Бу каби инсонлар кўпинча ўқитувчиликда фаолият олиб борадилар. Ҳазмнинг секинлиги организмдаги ортиқча ёғ уларнинг энг катта муаммоларидан бири. Уларга ҳам ташқи кўринишларига эътиборли бўлишларини тилаб қоламиз. Кўпроқ ҳаракатда бўлинг!
 
Бармоқ C
Агар сизнинг бармоғингиз C ҳарфи остидаги бармоқ шаклига мос келса, сиз «дунё фариштасисиз». Сиз таъсирчан, очиқ кўнгил одамсиз. Ўзингизга ёқмаган ва жаҳлингизни чиқарган нарсалардан осонгина воз кечиб юборасиз. Муаммоларингизни қийинчиликсиз ҳал этасиз.
 
Зиёда Зияева тайёрлади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.