топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
0.00
avatar

InfoPDA - Hi-tech, Gadjetlar ilk bor o`zbekcha talqin

Батафсил

“Интернет миямизни қай тарзда ўзгарттирди?”

InfoPDA - Hi-tech, Gadjetlar ilk bor o`zbekcha talqin
ТАТЬЯНА ЧЕРНИГОВСКАЯ: “ИНТЕРНЕТ МИЯМИЗНИ ҚАЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТТИРДИ?”

Инсоният мияси ҳали тўлиқ ўрганилмаган қўриқ. Унинг имкониятлари чексиздир. Ҳанузгача нега баъзи бир одамлар даҳо бўлиб туғилади-ю,  баъзилар эса умрилари давомида оддий математик мисолни ҳам еча олмай, ўтиб кетишади? Нейролингвист ва тажрибали руҳшунос, филология ва биология фанлари доктори, Норвегия фанлар академиясининг  мухбир аъзоси Татьяна Черниговская “Интернет миямизни қай тарзда ўзгарттирди?” номли маърузасида ушбу саволга жавоб бериб, онлайн-таълим  биз ўйлаганчалик фойдали эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади.

                       Мия ҳақида нималарни билишимиз керак?

Интернетдан фойдаланувчилар ҳақида маълумот (Кириш)

InfoPDA - Hi-tech, Gadjetlar ilk bor o`zbekcha talqin
Бугунги ҳаётимизни Интернет тармоғисиз  тасаввур этиш ниҳоятда қийин. Унинг пайдо бўлганига ҳали  ярим аср бўлмаган бўлсада,  шу  давр мобайнида у  бутун жаҳонни қамраб   олишга улгурди.
Дастлаб бу тизим фақат ҳарбий мақсадларда ишлатилиши кўзда тутилди. Яъни бу тизим  турли тадқиқот марказлари ишини мувофиқлаштириши, ахборот алмашиш, ўзаро алоқага эга бўлиш учун ишончли ва мукаммал ишлайдиган  тизим сифатида фаолият юритиши,  тармоқнинг бир «бўғини» ишдан чиққан ҳолда  бошқа қисмлар зарар кўрмасдан, ишини давом эттириши лозим эди. Шундай бўлди ҳам. Аммо тизим фақат ҳарбий мақсад доирасидан четга чиқиб, кенгмиқиёсда фойдаланила бошлади.

Фарзандларингиз ва интернет ёши билан боғлиқ жиҳатлар

InfoPDA - Hi-tech, Gadjetlar ilk bor o`zbekcha talqin
Фарзандларингиз 18 ёшга етгунга қадар бир қанча ёш босқичларини босиб ўтиши ва айнан ўша босқичга тегишли руҳий холатга эга бўлиши сиз учун  сир эмас. Бу ҳолат ва босқичларни Интернет фойдаланишда ҳам ҳисобга олиш зарур.
7 ёшгача бўлган болалар:
1.    Бу ёшдаги болалар интилувчан ва жуда қизиқувчан, ҳамма нарсани ўрганишга мойиллиги кучли ва тез илғаб оладиган пайтни ёшни бошдан кечирадилар. Шу сабабли бу болаларда Интернетни ўрганишга эҳтиёж пайдо бўлиши биланоқ уларни тўғри йўналтира билиш лозимдир.