топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Илмий-тадқиқотлар самарали бўлади

Блог им. lalixon

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг илмий салоҳияти йил сайин ошиб бормоқда. Бу борада янада самаралироқ натижаларга эришиш учун докторант, таянч докторант ва мустақил тадқиқотчиларга қатор имкониятлар яратилмоқда. Бугун ЎзМУда республика Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмадбек Юсупов билан ўтказилган семинарда бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

 

100га яқин илмий тадқиқотчилар иштирок этган семинарда ОАК раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш берар экан, илмий тадқиқотчиларга яратилган имкониятлар, қулайликлар, ОАК янги Низоми ва унда белгиланган тартиб-қоидалар ҳақида батафсил тўхталди.
– Сўнгги йилларда университетимиз илмий салоҳияти сезиларли даражада ошмоқда, – деди ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов. – 2017 йилда жами 40га яқин диссертациялар ҳимояси муваффақиятли амалга оширилган бўлса, шу кунга қадар улардан 13 нафари фан доктори ва 16 нафари фалсафа доктори дипломларини қўлга киритдилар. Айни пайтда 144 нафар тадқиқотчиларимиз илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Улардан 78 нафари, жумладан, 22 та фан докторлик диссертациялари 2018 йилда ҳимоя қилиниши режалаштирилган.
Айни пайтда диссертация ҳимоясига ҳозирлик кўраётган 21 нафар тадқиқотчи билан ОАК раиси юзма-юз мулоқот ўтказиб, уларнинг айрим муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли маслаҳатлар берди.
Семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг моҳияти ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга оид масалалар, шунингдек ОАК ва Илмий кенгашлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жумладан ОАК томонидан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида тадқиқотчиларнинг шахсий иштирокисиз ахборот технологиялари ёрдамида қабул қилишга қаратилган ахборот тизимларига оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.