топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Лола

Мен севган гуллар

ЛОЛА (Tulipa) — лоладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми, 1400 та тури маълум. Ватани – Марказий Осиёнинг тоғ ва тоғолди ҳудудлари. Маданийлашган навлари манзарали гул сифатида Яқин Шарқ орқали Европа, сўнгра дунёга тарқалган. Гули оч қизилдан ўта тўқ қизилгача, шунингдек, сариқ, тарғил, бинафша, атлассимон, ва б. хиллари мавжуд. Уруғи ҳамда пиёзидан кўпайтирилади.



Барча ўзбек шоирлари сингари Бобур лолага алоҳида меҳр билан қараган. “Б.”да лола ҳақида бир неча бор сўз юритган. Ўш қасабасини таърифлар экан: “… баҳори бисёр яхши бўлур, қалин лола ва гуллар очилур” деб ёзган (“Б.”, 3а). Кобул яқинидаги Дашти Шайх доманасида Бобур ўттиз уч хил лола нави ўсишини қайд этган. Жумаладан, хушбўй навини “Лолаи гулбўй” деб атаган. “Д.”даги ўнга яқин шеърда лола тилга олинган. Мас.,


Гул юзунг эрур лола, вале лолаи худрўй;


Хаттинг аро узоринг – сабза ичинда лола,


Ул чашми нурхуморинг – лоладек ғазола.


 


А.А., Б.Й.

6 изоҳ

avatar
ажойиб маълумотлар. Ишларингизда омад
avatar
Rahmat. Sizga ham omad tilayman.
avatar
Гўзаллик шайдоси бўлган инсонларда,ҳамиша эзгуликка интилиш ва яхшиликни севиш туйғуси юқори бўлади.Гулларга, умуман табиатга ошнолик — бу покликка, руҳий камолотга ошнолик демакдир.Омадлар тилайман.
avatar
Rahmat.
avatar
Мақоладан кўра, тўғриси, изоҳлардан бошим кўкка етди. Бир-биримизни бир оғиз ширин сўз ила қўллаб-қувватласак, UZ домени ва FIKR.UZ сайтини ривожига ҳисса қўшсак, шунда ёшларимиз ҳар хил нобоп сайтларга кириб, нохолис маълумотлар олишини олдини олган бўлар эдик. Шу ўринда FIKR.UZга яхши ният билан мақола ёки хабар қўяётган барча муаллифларга (жинси, миллати, дини, ирқи, келиб чиқиши, ёшидан қатъий назар) ва FIKR.UZ масъулларига йирик ҳарфлар билан ТАШАККУР дейман! БАРЧАНГИЗГА САМИМИЙ МИННАТДОРЧИЛИК! ҚАЛАМИНГИЗ БУНДАНДА ЎТКИР, ФИКРЛАРИНГИЗ РАВОН БЎЛСИН! FIKR.UZ дунё интернет сайтлари рейтингида етакчилар қаторида бўлишини кўриш насиб этсин. Ҳаётингизнинг ҳар дақиқаси ЛОЛА янглиғ гўзалликка буркансин.
avatar
Rahmat. Yoshlar tarbiyasi eng muhim va taraqqiyot omillaridan biri.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.