топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Гардеробингизни харажатларсиз турли-туман қилиш йўллари

Блог им. feruzaxon
Куз фаслида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ гардеробингизни янгилашни истайсиз. Ўз образингизга янгилик киритиб, қандайдир кийимлар уйғунлигини топишга ҳаракат қиласиз. Кўпчилик бунинг учун муайян харажатлар зарур деб ҳисоблайди. Бу бир томондан тўғри, янги кийимлар арзон турмайди. Бошқа томондан, харажатларсиз ҳам кўринишингизга янгилик кирита оласиз.
Бироқ бунинг учун вақт ва меҳнат талаб қилинади. Энди эса гардеробни янгилашнинг барча вариантларини кўриб чиқамиз.
Биринчи навбатда гардеробингизни кўздан кечириб, тартибга келтиринг. Шкаф тўла, лекин кийишга ҳеч нарса бўлмаган вазият кўпчилигимизга таниш.
Ҳеч қачон киймайдиган кийимлардан (жуда кўп кийилиб эскирган, тешилган ва эски услубдаги) халос бўлинг. Бу шкафни озод қилиш операциясидир, ахир бирор кераксиз нарсадан жойни бўшатиб, у ерда керакли нарса учун жой очишимиз барчага маълум. Қолаверса, бутунлай ёдингиздан кўтарилган, бироқ ҳали янги либосларни ҳам топиб олишингиз мумкин.
Иккинчи ўринда, қолган кийимларни ювиб, тозалаб, тартибга келтиринг. Баъзан опа-сингилларимиз бирор севимли кофтасини унга сингиб қолган доғ туфайли кия олмайди. Бироз меҳнат эвазига уни яна кийиш имконига эга бўласиз.
Қолган кийимлардан тайёр комплектларни тайёрлаб қўйинг. Шим ва унга мос блузка, юбка ва кофталарни танланг, ҳамда уларни мавжуд оёқ кийим ва аксессуарлар билан тўлдиринг. Агар бу босқичда муаммолар юзага келса, мода ҳақидаги журналларни кўздан кечиринг (уларни онлайн кузатиш ҳам мумкин), фешн-блогерларнинг образларини кўриб чиқинг. Улардан илҳомланишингиз аниқ.
Бундан кейин ҳам «кийишга ҳеч нарса йўқ» муаммосига дуч келмаслик учун аста-секинлик билан кийинишга асос бўлувчи гардеробингизни шакллантиринг. Бунда мафтункор кўринишга эга бўлиш учун қандай либосларнинг керак бўлиши ҳақида аввалроқ берилган мақола сизга қўл келади деб умид қиламиз.
 
манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.