топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Гардеробингиздаги 3 та хато

Блог им. feruzaxon
Замонавий кўча модаси эклектикага бой ва ўзига хосликни бўрттириб кўрсатишга интилади. Бугунги кунда либосларда хато қилиш жуда қийин.
Бугунги кунда кийинар эканмиз бир неча хатолар ва одатларга йўл қўйишимиз мумкин. Биз ўз қиёфамизни дидли, ёрқин ва унутилмас қилиш учун бу хатоларни четлаб ўтишимиз лозим бўлади.
 Агар принтларни бирга қўшишдан қўрқсангиз

Энг кўп тарқалган хато — бу ҳар хил принтларни бирга қўшишдан қўрқиш. Кўпчилик буни дидсизлик, ҳаддидан ошириб юбориш ёки маъносиз деб ўйлайди.
Лекин аслида ҳар хил рангларнинг бирлашиши қиёфангизга тозалик ва бенуқсон бичим бериши мумкин, асосийси — уларни тўғри бирлаштириш ва ёрқин қисмлар нейтрал тонлар ёрдамида силлиқланишини унутмаслигингиз лозим.
Агар қора ва тўқ кўкдан қочаётган бўлсангиз

Қора ва тўқ кўк ранглар ўз-ўзича жуда ажойиб кўринади. Бир вақтнинг ўзида асосий ва латофатли бўлиш билан бирга, бундай кийим ҳар қандай гардеробни тўлдиради.
Лекин, бу рангларни биргаликда кийиш кўпчиликка тўқ тонларни ошириб юбориш бўлиб туюлади.
Биз эса тўқ кўк қора билан қўшилганда стилга жуда мувофиқ бўлиб кўринади деб ҳисоблаймиз.
Винтажнинг қанча бўлиши кераклигига ишончингиз комил бўлмаса

Винтаж ёки гардеробнинг ретроқисмлари — бу қиёфани, ҳатто у энг оддий кийимлардан иборат бўлса ҳам, янада ўзига хосроқ қилишнинг ажойиб усули ҳисобланади.
Лекин винтаж қанчалик ажойиб бўлмасин, уни меъёрида ишлатиш керак. Эсингизда тутинг: комбинация қанча мураккаб бўлса, шунча яхши, лекин агар сиз эски модадаги қиёфангизни замонавий буюмлар билан аралаштирмасангиз, ёшингиз анча катта кўриниб қолади.
 
манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.