топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Гиёҳвандлик ва соғлом турмуш тарзи

Саломатлик сирлари
Саломатлик
Зарарли одатлар орасида инсон саломатлиги ва унинг тақдири учун ҳам, жамият учун ҳам энг хавфлиси — бу гиеҳвандликдир.
Гиёҳвандлик деганда — инсон организмининг наркотик ва психотроп моддаларни муттасил равишда ошиб борувчи миқдорини қабўл қилишга мойилликнинг шаклланиши билан борлиқ оғир касалликлар гуруҳининг ривожланишига тушунилади. Гиёҳвандлик — инсон шахсининг ва руҳий ҳолатининг чуқур ўзгаришига, шунингдек тана ички аъзолари фаолиятинииг жиддий, зарарланишига олиб келади. Гиёҳвандлик наркотик хусусиятига эга бўлган ва қонун билан таъқиқланган кимёвий наркотик моддаларни ёки дори-дармонларни истеъмол қилиш натижасида хам шаклланади.
Одамларни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга ундайдиган асосий важ, уларнинг бундай наркотик моддалар томонидан чақириладиган субъектив ёқимли кечинмаларини такрорий равишда ҳис килишга бўлган интилишидир.
Ҳар бир гиёҳванд ўз хоҳиш-иродаси билан ёки ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ўзининг кайфиятини кутариш, эмоционал ҳолатини яхшилаш учун ҳаддан ташқари кучли эҳтиёж сезади. Гиёҳванд моддаларни дастлабки пайтда истеъмол қилишдан максад, одамларнинг ўзларини безовта қилаётган ҳислардан — чарчоқлик ва ҳаётдан қониқмаслик, шунингдек руҳий қашшоқлик, дикқинафаслик каби ҳиссиётлар исканжасидан, вақтинчалик бўлса ҳам қутулишдир.
Умуман олганда ҳар бир инсон ўз ҳаётидан қониқиш ҳосил қилиб, ижобий сезгилар оғушида яшашга интилиши тушунарли ва табиий ҳолдир. Бироқ бундай ижобий ҳиссиётларни сезишга эришиш, қониқиш ҳосил қилиш, ҳаётда осонликча эришиб бўлмайдиган, катта ҳажмдаги, мураккаб ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган, ўз олдига қўйилган қийин вазифага эришиш учун тинимсиз меҳнат қилишни талаб этадиган жараёндир. Ҳаётда ҳамма ҳам бирдек бундай шарафга муяссар бўлолмайди. Оқибатда ўз иродасини бошқара олмайдиган айрим кишилар, ҳаётдан қониқиш ҳосил қилиш, ширин ҳаёллар оғушида ўз таналарини яйратишнинг осон йўлини ахтарадилар. Бу йўл гиёҳвандликка ружу қўйиш йўлидир.
Гиёҳвандликка олиб келувчи омиллар қаторида: айрим одамларга хос иродасизлик, шунингдек ўзининг нуқсонли табиати, қобилиятсизлиги туфайли одамлар ўртасида мулоқот ўрната олмаслиги каби салбий таъсирлардан қутилишга интилиш сингари ҳолатларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ўсмирларда эса гиёҳванд моддаларини истеъмол қилувчи катталарга тақлид қилишга мойиллик, гиёҳванд моддаларнинг «мўъжизали таъсирига» ишонувчанлик, кўпчиликнинг иродасига сузсиз бўйсиниш каби хусусиятлари, уларнннг ушбу оғу тузоғига тушиб қолишига сабаб бўлади, Гиёҳвандлар наркотик моддаларга нисбатан дастлаб руҳий, сўнгра жисмонан боғланиб қоладилар. Руҳий боғланиш деганда инсоннинг гиёҳванд моддалар таъсирида дастлаб ҳис этган, ёқимли сезги ва кечинмаларини яна қайтадан ҳис этишга интилиш тушунилади. Ана шу дастлабки босқичдаёқ, организмнинг талабини у ёки бу сабабларга кўра қондирмаслик бемор кайфиятининг бузилиши, яъни депрессия ҳолатики келтириб чиқаради ва унда наркотик моддага нисбатан боғланиш пайдо бўла бошлайди. Бу босқичда невроз аломатлари кўзга ташланиб, жаҳлнинг тез чиқиши, чарчаш, фикрнинг тарқоқлиги, сезувчакликнинг ортиши, вегетатив асаб тизими фаолияти бузилиши белгилари пайдо бўлади,
Гиёхванд моддаларини муттасил истеъмол қилиш инсон шахсини қашшоқлаштиради, иродасини бўшаштиради, меҳнат қилиш қобилиятини пасайтиради. Гиёхваид моддалар таъсирида асаб тизими хужайралари ҳалок бўлади, организмнинг иммун ҳимоя хусусияти пасаяди., ёмон сифатли ўсмалар (рак) ўсиши фаоллашади. Инсоннинг умри қисқаради. Бундай инсонлар бевақт ўлимга махкумдирлар. Гиёхванд моддаларни истеъмол қилиш инсон шахсининг емирилишига олиб келади, шахснинг жамият билан алоқаси бузилиб, турмушда ва жамиятда аҳлоқий нопокликларга йўл беради, жиноятларнинг ўсишига сабабчи бўлади. Гиёҳвандлар — ўта хавфли касаллик бўлган ОИТС (СПИД) касаллигини тарқатувчи асосий манбага айланиб қолади. Гиёхванд моддаларни истеъмол қилувчилар жамият учун ҳам, ўз шахси — Мен учун ҳам йўқотилган деб ҳисобланади,[ бундайларнинг келажаги йўқ.
Гиёҳвандликка қарши кураш: гиёхваид моддаларни истеъмол қилишни ман этувчи, таркибида гиёхванд моддалари бўлган ўсимлик турларини ўстиришни таькиклаш, гиёхвандларни ўз вақтида топиб олиш ишига кенг жамоатчиликни жалб қилиш, давлат чегаралари орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга тўсиқ яратиш, гиёҳвандларни даволаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан олиб борилади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.