топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+15.81
avatar

Саломатлик сирлари

Батафсил

Vannaxonadagi o‘yinchoqlar bolalar salomatligi uchun xavfli

Саломатлик

Cho‘milish paytida bolalar o‘ynaydigan o‘yinchoq o‘rdakchalar va kemachalarning ichida mog‘or paydo bo‘ladi. Internet foydalanuvchilari bolalar vannada cho‘milish paytida ovunadigan rezina va plastik o‘yinchoqlarning ichida nimalar paydo bo‘lishiga bir necha marta guvoh bo‘lgan.
 
Amerikalik Jek Tepfer o‘z bolalarining cho‘milish vaqtida vannada sevib o‘ynaydigan plastmassadan yasalgan qaroqchi haykalchasini o‘rganib, iliq nam muhit mog‘orning paydo bo‘lishi uchun ajoyib manba bo‘lib hisoblanishini namoyish qildi.

Тишлар ҳақида ишониш керак бўлмаган уйдирмалар

Саломатлик
Тишларни даволаш ва уларнинг саломатлиги ҳақидаги энг машҳур ва соғлиқ учун энг зарарли хатолар.
 
1-уйдирмаТишларни даволаш ҳар доим оғриқли кечади
 
Ҳозирги вақтда стоматологлар бутунлай бошқача ишлайди. Оғриқ қолдирувчи воситаларнинг жуда катта захираси уларнинг ихтиёрида, улар ҳар қандай ҳолат ва ҳар қандай даволанувчи учун дори воситаларини танлай олади: олти ёшли боладан тортиб то ҳомиладор аёлларгача. Ҳатто махсус гел ёрдамида игнанинг ўрнидаги оғриқни ҳам тўхтатиш мумкин.

Ўсимлик оқсилларининг фойдаси нимада ва улар қаерда кўпроқ?

Саломатлик
Оқсилларни нафақат гўшт ва сут маҳсулотларидан, балки ўсимликлардан ҳам олиш мумкин. Бу озишга ва саломатлик билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилишга ёрдам беради.

 

Оқсиллар нима учун керак?
 
Бизнинг мушакларимиз оқсиллардан тузилади. Оқсиллар иммунитет ишлаб чиқилиши, асаб импулсларининг узатилиши, ҳужайраларнинг ўсиши,

Кўпроқ балиқ ейиш учун 12 та сабаб

Саломатлик
Балиқда кўплаб фойдали моддалар, шунингдек организм учун зарур бўлган омега-3 ёғ кислоталари мавжуд. Улар қуйидаги фойдали хусусиятларга эга.

 

1.Юрак касалликлари хавфини камайтиради
 
Oмегa-3 ёғ кислоталари яллиғланиш даражасини пасайтиради ва сурункали юрак касалликларидан ҳимоя қилади. Шунингдек балиқ истеъмол қилиш юрак

Ҳар куни асал есангиз, нима бўлади?

Саломатлик
Асал илгаридан бизнинг организмимиз учун фойдали бўлган маҳсулотлардан бири деб эътироф қилинади. Табиий асалнинг таркибидаги зарур ферментлар ва қариш жараёнини секинлаштириш қобилияти унга суперфуд деган фахрий номни инъом қилган.

 

Агар сиз ҳар куни асал истеъмол қилишни бошласангиз, организмингизда нималар юз бериши ҳақида ушбу

Тез толиқасизми?

Саломатлик
Витамин етишмаслигидан тез толиқасизми? Бунинг олдини олиш учун: наъматак, қорағат (смородина), ялпиз, газанда (крапива) баргларининг ҳар биридан бир хил миқдорда аралаштиринг. Бу аралашмадан 2 ош қошиқ олиб, бир стакан қайнаган сувга дамланг ва бир соат давомида тиндиринг. Бу дамламадан ҳар куни уч маҳал, ярим стакандан овқатдан сўнг ичинг.

Гиёҳвандлик ва соғлом турмуш тарзи

Саломатлик сирлари
Саломатлик
Зарарли одатлар орасида инсон саломатлиги ва унинг тақдири учун ҳам, жамият учун ҳам энг хавфлиси — бу гиеҳвандликдир.
Гиёҳвандлик деганда — инсон организмининг наркотик ва психотроп моддаларни муттасил равишда ошиб борувчи миқдорини қабўл қилишга мойилликнинг шаклланиши билан борлиқ оғир касалликлар гуруҳининг ривожланишига тушунилади. Гиёҳвандлик — инсон шахсининг ва руҳий ҳолатининг чуқур ўзгаришига, шунингдек тана ички аъзолари фаолиятинииг жиддий, зарарланишига олиб келади. Гиёҳвандлик наркотик хусусиятига эга бўлган ва қонун билан таъқиқланган кимёвий наркотик моддаларни ёки дори-дармонларни истеъмол қилиш натижасида хам шаклланади.

Манго ва грейпфрутнинг фойда ва зарари

Саломатлик
Мангонинг ватани – Ҳиндистон. Ҳиндлар бу мевани жуда ҳам яхши кўришади ва кўплаб етиштиришади. Ҳиндистон ва Покистонда манго миллий тимсоллардан бирига айланиб улгурган. Уни, шунингдек, ҳинд мангифераси деб ҳам аташади.

Узумнинг 9 фойдаси

Саломатлик
  • Узум меваси А, С, В6 витаминларига бой. Шунингдек, калий, кальций, темир, фосфор, магний ва селен моддалари ҳам талайгина. Ушбу фойдали бирикмалар юракка қувват бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Етарлича сув ичмаслик оқибатида кўплаб касалликлар юзага келиши мумкин

Саломатлик

Ҳар бир организм ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда суткалик меъёрда сув ичиши даркор. Бунга амал қилмаслик оқибатида турли салбий ҳолатлар кузатилиши мумкин. Хўш, аслида қандай ва қанча сув ичиш керак? Шу каби саволларимизга таниқли диетолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Анатолий Худойберганов жавоб берди.
Давоми ушбу манбада</a

Ажойиб ҳозиржавоблик

Саломатлик сирлари
Саломатлик

Бир киши Мутанаббини хижолат қилмоқчи бўлиб: “Узоқдан кўриб, мен сизни аёл киши деб ўйлабман?”, дебди.

Мутанабби: “Мен эса узоқдан сизни эркак деб ўйлабман”, деб жавоб берибди.
***

Терини қаритадиган 8 одатимиз

Саломатлик
Биласизми?   

Қариш – табиий жараён. Аммо баъзида ўттизга эндигина чиққан аёлнинг қирқдан ўтган ҳамжинсларидан ҳам каттароқ кўринишини тушунмайсиз. Бу терини қаритадиган зарарли одатлар оқибатидир. Қуйида уларни санаб ўтамиз.

    Бурунни ишқалаш. Баъзида ноқулай ҳолатдан чиқиш ёки бирон муҳим саволнинг жавобини ўйлаш учун ортиқча бир неча сония ютиш мақсадида аёллар бурунларига тегиниб, уни артаётгандек ҳаракат қиладилар. Бунинг натижасида тери қизаради, майда томирлардан юлдузчалар пайдо бўлади. Айниқса, териси жуда нозик ҳисобланган кўз ости соҳасига тегинавериш қора доғларнинг ва майда ажинларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.

Истеъмол содасининг 10 та фойдали хусусияти

Саломатлик
Биласизми?   

Истеъмол содаси ҳар бир хонадонда бор. Ушбу ажойиб маҳсулот саломатлик ёки уй-рўзғор ишларидаги муаммоларнинг арзон ечими бўлиши мумкин. Истеъмол содаси ишлатилишидаги 10 та сирни очамиз.

Истемол содаси — оқ рангли майда кристал кукун. Одатда қандолатчиликда ишлатилади. Бундан ташқари у ажойиб тозалаш воситаси ҳамдир. Фақат шулар билан унинг фойдали жиҳатлари тугаб қолмайди.

Хотирани кучайтиришнинг 9 қоидаси

Саломатлик
Миямизни доим ишлашга мажбурласак, хотирамиз мустаҳкамланади!

Кўпинча инсон эшитган нарсасининг 30 фоизини 20 дақиқадан сўнг, 50 фоизини эса ярим соат ичида унутар экан. Бу ҳолат эса барча учун ноқулайлик туғдириши табиий. Агар сиз ҳам хотирангиз сусая бошлаганини сезсангиз, қуйидаги тавсиялар ёрдамида уни мустаҳкамлашингиз мумкин…

Бош айланиши ва ҳушдан кетиш сабаблари

Саломатлик

Беҳуш йиқиладиган одамларнинг 90 фоизи бутунлай соғлом бўлади. Қолган 10 фоизи учун эса бу юрак уриш маромининг бузилиши ёки бошқа хавфли ҳолат ҳақида огоҳлантирувчи белги ҳисобланади. Беҳушликнинг асосий сабабларини билиб олинг ва ҳушёр бўлинг!

Инсон ухламаса нима бўлади?

Саломатлик
Давр ўзгаришлари шунчалик тез суръатларда содир бўлмоқдаки, инсоният кўп нарсага улгуриш учун уйқудан ҳам воз кечмоқда, уйқусизлик касалига дучор бўлмоқда. Бу эса, сўнгги вақтларнинг ҳақиқий бош оғриғига айланишга улгурди. Биз ёшлигимизданоқ, уйқудан воз кеча бошлаймиз. Мактаб, коллеж, университетдаги таҳсилдан сўнг, иш, хизмат поғоналаридан кўтарилиш орзу-истаклари… буларнинг бари қўшимча саъй-ҳаракат билан бирга дам олиш вақтини қисқартириш, воз кечишни талаб қилади. 
Қизиғи шундаки, барчамиз уйқунинг заруратини яхши тушунамиз, англаб турган ҳолда, амалий чора кўрмаймиз. Балки, бунга уйқусизлик ортидан келадиган хавфни яхши англамаслик сабаб бўлар. Айтиш жоизки, бир ҳафталик кам ухлашнинг ўрнини бирданига тўлдиришнинг иложи йўқ. Чунки, инсон организми бошқача ишлайди.