топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Камолот” стипендияси

Арбоблар
Жамият
                                        “Камолот” стипендияси
Хабарингиз бор, ҳар йили анаьанавий тарзда Олий таълим муассасалари талабалари учун “Камолот” стипендияси танлови ўтказилиб келинмоқда. “Камолот” стипендияси — “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятини самарали ташкил этишдаги фаоллиги, ташаббускорлиги, Ҳаракат томонидан амалга оширилган лойиҳаларда иштирок этиб, фахрли натижаларга эришганлиги, шунингдек, ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий саводхонлигига қараб бериладиган рағбатлантирувчи мукофотдир. “Камолот” стипендияси- Камолот ёшлар ижтимоий харакатнинг олий таълим муассасалари талабалари орасига янада чуқурроқ кириб боришини таъминлаш ва таъсирини ошириш, талабаларнинг Ҳаракат фаолиятига интилишини кучайтириш. Олий таълим муассасалари талабаларининг жамоат ишлари ва Ҳаракат фаолиятидаги фаоллиги, ташаббускорлигини рағбатлантириш шунингдек,  Ҳаракат фаолиятини кучайтиришда талабаларнинг иқтидори, илмий салоҳияти, фаоллиги ва шижоатидан унумли фойдаланиш мақсадида ташкил этилган.Мазкур танловнинг вилоят босқичи Ёшлар маркази биносида яқори савияда ташкил этилди. Унда, Термиз давлат университетининг 15 нафар   иқтидорли талабалари қатнашди. Талабалар томонидан тақдим этилаётган лойихалар мамлакатимизда ўсиб келаётган ёшларнинг ақлий салохияти, билим даражаси баланд эканлигидан далолат беради. “Камолот” стипендияси учун тақдим этган биргина Мадина Бойтўрайеванинг лойиси “Сангардак” шаршараси атрофида экотуризмни ривожлантириш ва унга келувчилар сонини ижтимоий тармоқлар орқали кўпайтиришдан иборат бўлди. Албатта, юртимизда ёшлар учун барча имкониятлар яратиб берилган. Бу имкониятлардан унумли фойдаланган ёшлар эса мамлакат таянчидир!
Ситора Сиддиқова
 
Камолот ЁИҲ фаоли.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.