топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЭРНИНГ ҲАҚЛАРИ

номли блог Alimaydoniy
 
 
Аёл ўз умр йўлдоши билан яхши муомалада бўлиб, уни эҳтиром қилсин, яхши сўзлару хуш одоби ва рафтори билан унинг қалбини қўлга олсин. Ҳадиси шарифда: «Аёлларнинг жиҳоди ўз эри билан яхши муомалада муошарат ('тирикчилиқ) қилишидир», дейилган.
Аёл киши Аллоҳ таолодан савоб умидида эрининг ғайрат (рашк) ва ғазабига сабр қилсин. Шу билан бирга беш вақт намозини ўқисин, рамазони шарифда рўза тутсин, номусини сақласин ва эрига итоатли, фарманбардор бўлсин, ҳатто эри, тоғдан менга бир тош олиб келиб бер, деса, юз ўгирмасин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ҳар қачонки аёл беш вацт намозини ўқиса, рамазон рўзасини тутса, ўз номусини сақласа ва ўз эрига итоат этса, жаннатга хоҳлаган эшигидан дохил бўлади».
Танбеҳ: Эр «аёлим менга итоаткор бўлиши керак», деб ҳаддан ошиб, унга жабр-зулм килмасин, тоқатидан зиёда иш буюрмасин, шариат кўрсатмаларидан четга чиқмасин.
Аёл эрининг рухсатисиз уйдан чиқмасин ва эридан бошқалар учун зийнатланмасин, муаттар (хушбўй) қилмасин ва унинг тўшагидан ажрамасин, балки у билан доим тўшакда бирга ётсин. Мақолда айтилишича, “эр-хотин бир кеча тўшакда айри ётишса, қирқ кун меҳр ва барака кўтарилади”.Эридан олдин ётмасин ва эрини ҳам тўшакда куттирмасин. Эрининг олдига у хоҳламайдиган, у ёмон кўрадиган кишиларни киргизмасин. Эри бўлмаган пайтда бегона эркакларни уйга қўймасин, ҳатто эрининг яқин дўстлари бўлса ҳам. Зеро, бунда фитна пайдо бўлиши мумкин. Аёл ўз эрига ноигукрлик қилмасин, кўп аёлларнинг одатича: «Мен сиздан ҳеч нарса ё ҳеч яхшилик кўрмадим», демасин. Уй ва эрининг сирини сақласин ва ошкор қилмасин. Кийимларини ўз эрининг уйидан бошқа жойга қўймасин.
Агар эри уни ўпиш ё мужомаат қилиш ва шунга ўх- шаш хос муомалотларга чорласа, итоат этсин. Агар беморлик ё ҳайз сабабли итоат этолмаса, яхшилик билан тушунтириб, узр айтсин. Шунингдек, таом ҳозирлаш, чироқ ёқиш, кийим ювиш, супуриб-сидириш, нон ёпиш каби уй ичидаги ишлар аёл зиммасидадир.
Агар аёлнинг моли бўлса, эрига миннат қилмасин. Рўзғорнинг қийинчилиги, камхаржлиги, муҳтожлиги боис эридан талоқ сўрамасин. Эрига газабланиб, аччиқланиб боқмасин, зарда қилмасин. Тили билан ҳам эрининг дилига озор етказмасин. Ҳадисда ҳам таъкидланганки: “Узрсиз эридан талоқ сўраган аёл жаннат ҳидини ҳам ҳидламайди”.
Рўзғордаги нафақа ва камчиликларни тушкунлик ва тундлик билан айтиб ранжитмай, имкон қадар хотиржам бир кайфиятда ва таклиф оҳангида, масалан, шуни олиш керакмикан, шундай қилсакми, буни олсакмикан қабилида айтиши, тушунтириши лозим. Эрининг тоқати-имконияти етмайдиган нарсаларни талаб қилмасин, зеро, эрини ноҳақлик, ўғрилик, бировнинг ҳақига хиёнат қилиш ё гуноҳ ишларни қилиб қўйишга мажбурлаган бўлади.
Иложи борича эрига дўстлик ва муҳаббат изҳор қилсин. У бирор жойга кетаётган бўяса, эшиккача кузатиб қўсин. Ишдан ёки бирор ердан келса, унинг истиқболига чиқиб, ширинсуханлик, табассум ва очиқ юзлик билан кутиб олсин. Агар бирор нарса олиб келса, хуш қабул қилсин, одоб ва хушҳоллик билан кўлидан олсин, шукрона ва ташаккур изҳор қилсин. Эри уйга кирганда салом бериб, жойидан турсин, обдаста, сочиқ ва дастурхонни зудлик билан ҳозирласин. Шунингдек, эри учун зийнатланиб, чиройли, ярашимли кийимларини кийиб, кўз ва киприкларига сурма, қўл ва оёқларига хинолар қўйсин ҳамда эрига ёққан либосларини кийишга диққат қилсин. Бадан ва либосларини доим тоза ва озода тутсин. Тозалик учун кўпроқ сувдан фойдалансин, зеро, хушбўйликларнинг энг аълоси сувдир. Кўчадаги ҳаммомга эри ижозат берса ҳам, асло чиқмасин.
Ривоят қилинишича, саҳобаи киромлардан Талҳа розияллоҳу анҳу узоқ сафарга чиққан эдилар. У киши қайтиб келгунча бир ўғиллари вафот этди. Сафардан қайтганларида аёллари зийнатланиб, хурсандчилик билан кутиб олди. Кечки дастурхон атрофида ўша ўғиллари кўринмагани учун уни сўрадилар. Хотинлари ҳеч нарса сездирмай: «Бир жойга кетганди, ҳозир келиб қолади», деб жавоб қайтарди. Хуфтон намозидан сўнг ётоқ жойларини тўшаб, тунни бирга ўтказдилар.
Эртасига ҳазрат яна ўша ўғилларини сўраганларида, аёллари: «Уни бизга Аллоҳтаоло омонат берган эди, яна ўзи қайтариб олди. Бизга сабр тоқатдан бошқа чора йўқ», деб мулойимлик билан тушунтирдилар. Сабрли ва солиҳа аёл шундай бўлиши лозим. Мақолда ҳам келибдики: “Аёлнинг табассумига ҳеч нарса баробар бўлмайди”.Шунинг учун аёлнинг эрига берадиган энг муносиб ҳадяси ширин ва самимий табассумдир.
Аммо аҳли ҳақиқат олдида солиҳа аёлларнинг сифатлари куйидагича: ҳусну жамоли — Аллоҳ таолодан қўрқиш; бойлиги — қаноат; зебу зийнати — поклик; ибодати (Аллоҳ таолонинг фарзларидан кейин) — эрига яхши хизмат қилиш; ҳиммат ва иродаси эса, ўлимга тайёр туришдир.
Хотин киши никоҳдан то умрининг охиригача эри- нингуйини ўзига лозим тутсин. Эрининг пул ва молини
беҳуда сарф этмасин, бошқа аёлидан кўрган фарзандла- рига ҳам жабру жафо қилмасин. Худодан қўрқсин. Чунки Аллоҳ золимларни севмас, мазлумларнинг оҳини эътиборсиз кўймас. Эрининг ота-она ва қавму қариндо- шини ҳам ҳурмат қилсин ва эрининг ҳақини барча ўз қариндошларидан олдин билсин. Ота-онаси ва яқин қариндошларининг зиёратига эрининг ижозати ва розилиги билан бориши вожибдир.
Фиқҳ китобларида келтирилишича, аёл киши ота- онасидан ҳафтада ва бошқа қариндошларидан йилига бир марта хабар олишга ҳақлидир.
Эр-хотин бир-бирлари билан доимо яхши ва сами- мий муносабатда бўлишлари лозим. Чунки аёл бу дунёда эри билан яхши муомалада бўлиб, розилигини топса, жаннатда ҳам ўша эри билан бирга бўлади. Ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) айтибдилар: “Бу дунё- нинг жаннати солиҳа аёлдир ва охиратнинг жаннати ҳурлардир”.
Умму Ҳабиба онамиз (розияллоҳу анҳо): «Агар аёл бу дунёда икки эр қилган бўлса, охиратда қайси бири билан бирга бўлади!»деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳолда аёлга танлаш имконияти берилади ва аёл ўзига бу дунёда яхши муомала қилган эрини ихтиёр этади»,дедилар.
Чиройли ва соҳибжамол аёлнинг эри бадфеъл ва бадсурат бўлса, сабр қилсин. Эри ҳам Аллоҳ таоло шундай аёл насиб қилганига шукр айтиб, уни қадрласин. Зеро, сабр қилувчи ва шукр қилувчиларнинг ик- киси ҳам жаннатда бўлади. Шунингдек, аёл киши мазкур хизматларни адо этишда Аллоҳ таоло ва эрининг ризолигини ният қилсин. Хабарларда келишича, эри ундан рози бўлган аёлнинг ҳам жойи жаннат бўлар экан. Иншоаллоҳ.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.