топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Эркин Воҳидов ижодининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий конференция

Блог им. lalixon

Жорий йилнинг 21 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамкорлигида  “Эркин Воҳидов ижодининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий конференция ўтказилди.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари М.А.Каримов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али Муҳамедов, филология фанлари доктори У.Норматов, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Б.Назаров, адабиётшунос ва таржимон И.Ғофуров, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Ш.Ризаев, филология фанлари доктори, прфессор Н.Жабборов, филология фанлари доктори, профессор Б.Каримов, филология фанлари номзоди, доцент З.Мирзаева, шоира Ш.Салимова, Э.Воҳидовнинг оила аъзолари ва факультетнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.
Кириш сўзини Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Ш.С.Сирожиддинов очиб бериб, Ўзбекистон халқ шоири Э.Воҳидов ижодининг маънавий ҳаётимиздаги тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.
Кейинги сўз навбати Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов Ўзбек адабиётининг забардаст шоири Э.Воҳидовнинг бизга бой мерос сифатида  қолдирган асарлари ҳақида, сўзининг охирида Ойбекнинг Алишер Навоий романини инглиз тилида босиб чиқарилганини маълум қилди ва университетга тақдим этди. Келгусида Э.Воҳидовнинг асарларини инглиз тилида чоп этишни режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтди.

Филология фанлари доктори, профессор У.Норматов “Руҳлар исёни” достонида истиқлол ғоялари талқини ҳақида, Ўзбекистон фанлар академияси академиги Б.Назаров “Бадиий башорат ёки Эркин Воҳидов ижодида трагикомедиянинг ўрни ҳақида тўхталиб ўтиб, Э.Воҳидовнинг “Иккинчи тумор” асарини 1970 йил ёзилган бўлиб, у 30 йил давомида ҳеч қаерда босиб чиқарилмагани, худди шунга ўхшаш асар М.Булгаковнинг “Ит юраги” асарига қиёс қиладиган бўлсак, асар муаллифи итни мисол тариқасида қўйса, Э.Воҳидов инсон онгини маънавий даражага юксалтирганига гувоҳ бўламиз. Адабиётшунос ва таржимон И.Ғофуров Э.Воҳидов шеъриятида вақт ва шуур фалсафаси тўғрисида яхши маъруза қилиб берди.

Жаҳон адабиёти журнали бош муҳаррири Э.Воҳидов ва театр ҳақида ўз маърузасини давом эттирар экан, “Олтин девор”ни у Ғани Аъзамовга  атаб ёзилганини, унга бевосита яқиндан ёрдам берган режиссёр Тўлахўжаевни хизматлари катта эканлигини, ва бу асар 15 йил давомида Ўзбек миллий театрида намойиш этилганини таъкидлаб ўтди. Театрда Э.Воҳидовнинг қайси асари қўйилмасин, кўнгли тўлмагани ҳақида ҳам таъкидлаб ўтди.
Бундан кейинги маърузачилар Э.Воҳидов шеъриятида миллий руҳ ифодаси, шоирнинг адабий-эстетик қарашлари, унинг асарлари хорижда ўрганилиши ҳақида батафсил тўхталишди.
Кейинги сўз навбати шоира Ш.Салимовага берилганда, Э.Воҳидовнинг инсонийлик фазилатларини, доимо ёшларни қўллаб-қувватлаб келганини, шоир ҳақидаги илиқ таассуротлари билан ўртоқлашди.
Конференция сўнггида Эркин Воҳидовнинг ўғли Хуршид Воҳидов отасининг болалик чоғларини, ўсмирлик даврларини, шахматни яхши ўйнашини, ҳаттоки гроссмейстер Карповдан дастхат олгани ва унга китоб совға қилганини, оиладаги ўрни ҳақида илиқ муносабат билдирди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.