топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Сайтга ресурс қандай жойлаштирилади?

Фойдаланувчиларга ёрдам
Илм-фан

 
ZiyoNET ахборот-таълим порталининг кенг имкониятлари мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда сайт фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмоқда. Шу қаторда кутубхона бўлими ҳам мавжуд бўлиб, ушбу бўлимга турли йўналишдаги қизиқарли китоблар ва ресурслар жойлаштирилган, ва  бугунги кунга қадар фойдаланувчилар ушбу ресурслардан фойдаланиб келмоқдалар.
 
Ресурслардан фойдаланиш жараёнида ҳар бир фойдаланувчида “қандай қилиб ресурс жойлаштириш мумкин” деган савол туғилиши мумкин.
 
Ҳўш, ресурс жойлаштириш қандай амалга оширилади?
 
www.ziyonet.uz сайтида электрон ахборот-таълим ресурслар (ЭАТР)ни жойлаштириш учун сайтда авторизациядан ўтиб«Кутубхона» бўлимига қириш керак бўлади.
 
 
Сўнг «Материал қўшиш» ишоратини босиш лозим.

 
Сайт сахифаси қуйидаги кўринишга келади.
 

Янги очилган саҳифада махсус шаклни тўлдириш учун талаб бўлган ҳар бир ячейкага қўшилаётган ресурс хақида маълумотларни  киритиш лозим. Ресурс қўшилаётган пайтда махсус шаклдаги бўш ячейкаларга ресурснинг номини ва тавсифини киритиш шарт. Ресурс киритилиш жараёнида китоб тури, нашр тавсифи, билимлар соҳаси ва ресурс тили белгилаб олинади.Маълумотларни киритгандан сўнг “Обзор” тугмасини босиб тегишли материал киритилади.
 
Маълумотларни ва материални киритгандан сўнг «Материал қўшиш» тугмасини босиш керак.
 
Шундан сўнг киритилган материал омадли кўшилганлиги хақида янги саҳифада хабар чиқади. Янги кўшилган ресурс кутубхона бўлимининг модератори томонидан текширилиб хатолар бор-йўқлигига ва тўғри тўлдирганлигига ишонч хосил қилинади. Модерациядан ўтгандан сўнг материал 24 соат ичида «Кутубхона» бўлимида пайдо бўлади.
 
Яна маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, қўшилаётган ресурс *rar ёки *zip папкасига архивлаштирилган бўлиши шарт. Материалнинг ўзи қуйидаги форматларда бўлиши мумкин: *doc, *xls, *png, *jpeg/jpg ва  *pdf. Ресурснинг максимал хажми 10 мб дан ортиқ бўлмаслиги керак. Агарда сизнинг материаллингиз 10 мб дан ошиқ бўлса, уни бир неча қисмга бўлиб кутубхонага ташланг.
 
Бўлимда авторефератлар ва диссертацияларнинг кўриниши учун фойдаланувчи сайтда авторизациядан ўтиши лозим.
 
Қўшилган ресурсни фақат бўлимнинг модераторлари ўчириб ташлашлари мумкин. Бунинг учун улар билан боғланишингиз керак:ziyonetfeedback@uzinfocom.uz 
 
Қўшилган ресурсни фақат бўлимнинг модераторлари ўзгартирадилар. Бунинг учун улар билан боғланинг:ziyonetfeedback@uzinfocom.uz
 
Ресурсни қўчириб олиш учун керакли ресурсни танлаб,«Юклаб олиш» ишоратини босиш керак.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда ZiyoNET таълим порталининг «Кутубхона» бўлимига эркин фойдаланувчилар учун рухсат(доступ)олиб ташланган!

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.