топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Fikr.uz сайти (янги талқини)га мақола жойлаштиришни биласизми?

Фойдаланувчиларга ёрдам
Илм-фан
ZiyoNET таълим порталининг катта лойиҳаларидан бири Fikr.uz сайти куни кеча янги талқини ишга туширилди. Бу сайтнинг аввалгисидан фарқи саҳифа сайтнинг безаги, бош саҳифа тамоман ўзгача кўринишда, фойдаланувчилар томонидан киритиладиган мақолалар тоифалари, бундан ташқари сиз жойлаштирган мақолалар яхшилари, янгилари, TOP, модернизациялангани, кўрилганлари бўйича саралаш жараёни такомиллаштирилган. Яна бир қулайлиги шундаки фойдаланувчилар мақоласини нечта киши кўздан кечиргани ҳақида ҳисоблагич ўрнатилган ва у бош саҳифага чиқарилган.
Фойдаланувчиларга яна бир янгилик: улар ўзлари истаган мақолани ижтимоий тармоқларда нашр этиш имконияти ҳам мавжуддир.
Шундай имкониятларга эга сайтдан фойдаланиш истаги сизда ҳам уйғонгандир. Балки сиз ҳам ўз муаллифлик мақолаларингизни сайтга жойлаштиришни истаётгандирсиз. Шундай истакда бўлганлар учун ушбу мақолмиздан Fikr.uz сайтининг янги талқини билан ишлашни ўрганиб олишингиз мумкин.

Сайтга мақола жойлаштириш учун аввало Fikr.uz сайтига кириб авторизациядан ўтишингиз лозим ва “Ёзиш” тугмасини босасиз.

Экранда ушбу ойнача очилади.
Ушбу ойнадан “Топик” тугмасини босасиз.

Экранда янги ойна очилади ва жойлаштираётган мақолангизни қайси тоифада эълон этишингизни танлайсиз.

Шу йўсинда мақолангиз қайси блогда эълон қилинишини танлайсиз ёки танламаслигингиз ҳам мумкин, ушбу ҳолда мақолангиз шахсий блогингизда эълон қилинади.

Сарлавҳа катакчасига мақолангиз сарлавҳасини киритасиз.
Мақолангиз матнини “Матн” катагига киритасиз.
Жойлаштираётган мақолангизни янада қизиқарлироқ қилиш учун мақолага мос расм ва видеоролик ҳам жойлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун расмда кўрсатиб ўтилган тугмалардан фойдаланишингиз мумкин.

Мақола мазмунига оид тегни белгиланган катакчага киритасиз.

Киритаётган тег бир неча тегдан иборат бўлса вергул билан ажратилган бўлиши керак.
Масалан: педагогика, адабиёт, блоглар, кўргазма.
Мақолангиз мавзуси юзасидан дўстларингиз ва эркин фойдаланувчилар томонидан изох қолдиришларини ҳохламасангиз ушбу тугмани белгилайсиз.

“Қайта кўриш” тугмаси орқали жойлаштираётган мақолангиз сайтга қандай шаклда жойлашаётганини кўришишингиз мумкин.
Fikr.uz сайти ва сайтдан фойдаланиш юзасидан савол ва таклифларингиз бўлса, ZiyoNET таълим порталининг “Қайта алоқа” бўлими орқали мурожаат этишингиз мумкин.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.