топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

uTube.uz сайтига қандай қилиб видеоролик жойлаштириш мумкин?

Фойдаланувчиларга ёрдам
Илм-фан

Интернет тармоғидаги кўпгина видеопорталларда видеороликларни томоша қилишимиз ёки ўзимиз хам қизиқарли видеоларни ушбу сайтларга жойлаштиришимиз мумкин. Келинг шундай видеопорталлардан бири uTube.uz сайтига  видео жойлаштириш жараёни қандай амалга оширилишини ўрганиб чиқамиз.


Видеоролик қандай жойлаштирилади?


Сайтга киргандан сўнг биринчи навбатда  рўйхатдан ўтиш зарур. Сўнг “видео юклаш” тугмачасини босиш зарур.


 


Сайт қуйидаги  кўринишга келади:


 


 


Видео жойлаштириш жараёни 2 қадамдан иборат.


 


Биринчи қадамда юкланаётган видеонинг номини ва тавсифини киритинг, тегишли бўлимни танланг ва қидирув шароити мавжуд бўлиши учун муҳим тегларни  қиритинг.


"Қўшимча"тугмачасини боссангиз, юкланаётган видео учун қўшимча  маълумотларни  қўшиш имконияти мавжуд бўлади:


  • Видеоингизни ҳамма кўришига рухсат бериш ёки фақат сиз ва дўстларингизгина кўриши мумкин бўлган ёпиқ ҳолатини танлаш;

  • Видеонинг ёзилган санасини қўшиш ва қаерда ёзилганлиги ҳақида маълумот киритиш;

  • Видеога изоҳлар ва овоз бериш ҳамда бошқа вебсайтларда ҳам видеони кўришга руҳсат бериш;

  • Видеони ҳамжамиятга қўшиш.


Барча маълумотларни киритгандан сўнг«Юклашни давом эттириш» тугмачасини босиш лозим.


Иккинчи қадамда юклаш учун керакли видеони танланг ва "Юклаш" тугмасини босиш зарур. Сўнг файл омадли юклангани ҳақида янги саҳифада маълумот пайдо бўлади.


Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки видео юклангандан сўнг ушбу видео сайт модераторлари томонидан текширилади ва белгиланган шартларга мос келса, видео 24 соат ичида сайтда қўриш ва қўчириб олиш учун мавжуд бўлади.


Юкланаётган видеолар қуйидаги хусусиятларга эъга бўлиши зарур:


  • Видеонинг максимал хажми 770 Мб дан ошмаслиги керак;

  • Қуйидаги форматдаги видеоларни юклаш мумкин: avi, divx, 3gp, mov, mpeg, mpg, xvid, flv, asf, rm, dat, mp4, mkv, wmv.


UTube.uz видеопорталига видео жойлаштиришни ўрганиб чиқдингиз. Агар сизда хам қизиқарли видеолар мавжуд бўлса, ушбу видеоларни жойлаштиришингиз ва порталга жойлаштирилган қизиқарли видеоларни томоша  қилишингиз мумкин.


 


Видео қандай юкланади?


Видеони қўчириб олиш учун фойдаланувчига керак бўлган видеони танлаб, "Қўчириб олиш" тугмасини босиш лозим. uTube.uz сайтдаги барча видеоларни (ТAS-IX да) бепул равишда онлайн қўриш ва юклаб олиш   мумкин.


 


Видео қандай топилади ?


Керакли видеони топиш учун қидирув тизими билан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун қидирилаётган видеонинг номини ёки муҳим сўзларини киритиб «Топиш» тугмасини босиш лозим.


 

7 изоҳ

avatar
Маълумот учун ташаккур!
avatar
Мақола ёққанидан жуда ҳам ҳурсандман! Шу каби мазмундаги мақолаларни «Фойдаланувчиларга ёрдам» блоги орқали кузатиб боришингиз мумкин.
avatar
Раҳмат! Кузатиб борамиз, насиб этса.
avatar
Мақола манзур бўлганидан хурсандман!
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.