топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Id.uz нима? Ундан қандай рўйхатдан ўтилади?

Фойдаланувчиларга ёрдам
Илм-фан

 Id.uz нима? бизга қандай имкониятлрни беради?  Id.uz  ягона идентификация тизими бўлиб, бир қатор лойихаларга кириш имкониятини беради. Id.uz  тизимидан рўйхатдан ўтганингиздан сўнг сиз OpenID технологиялари жорий этган бошқа сайтлардан хам рўйхатдан ўтишингиз шарт эмас бўлади. Фақат Id.uz  логинингизни кўрсатиб ўтсангиз кифоя. Яна бир қулайлик шундан иборатки, турли сайтлар учун турли паролларни  эслаб қолиш ва ўзингиз хақингиз маълумотларни қайта-қайта киритишингиз шарт бўлмайди.


 


Хўш Id.uz ягона идентификация тизимидан қандай рўйхатдан ўтилади?


 


id.uz дан рўйхатдан ўтиш учун аввал Id.uz сайтига кирасиз. id.uz сати қуйидаги холатда очилади.



 


 


Сиз кўрсатилган Рўйхатдан ўтиш тугмасини боссангиз сайт қуйидагича кўринишда очилади.


 



Ушбу бўлимда сиз шахсий маълумотларингизни киритишингиз зарур бўлади.


 


Сиз шахсий маълумотларингини киритганингиздан сўнг жўнатиш тугмасини босасиз.


Агар сиз маълумотлар панелини қоидага мувофиқ тўғри ва аниқ тўлдирган бўлсангиз, тизим маълумотларингизни қабул қилиб, автоматик равишда  Id.uz тизимидан рўйхатдан ўтказади.


Id.uz тизимидан рўйхатдан ўтаётган фойдаланувчилар шахсий профилига ўз фотосуратини ҳам жойлаштиришингиз мумкин.


 


Id.uz тизими фойдаланувчилари  2та мақомга эга бўлишлари мумкин:


  • (номи яширинган) Номалум фойдаланувчи;

  • PassportID мақомига эга фойдаланувчи.


Id.uz тизими орқали авторизациядан фойдаланувчи ташқи хизматлар, фойдаланувчиларга мақомига қараб турли ҳуқуқлар бериши мумкин.


ID.UZ тизимидан рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга ZiyoNet портали ўз имкониятларини намоён қилишлари учун барча шароитларни яратиб беради. Жумладан,


 


  1. ZiyoNet порталининг кутубхонасига ахборот – таълимий маълумотларни жойлаштириш;

  2. учинчи даражали «zn.uz» доменида сайт-сателитларни яратиш;

  3. ZiyoNET порталининг ёпиқ бўлимларига кириш ва у ердан маълумот олиш;

  4. ZiyoNET ахборот ресурс тармоғининг турли танловларида қатнашиш.


Id.uz тизимидан рўйхатдан ўтишни ҳохловчилар қуйидаги ишорат бўйича ташриф буюришлари мумкин:


https://www.id.uz/uz

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.