топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ZiyoNET портали сизнинг хизматингизда

Фойдаланувчиларга ёрдам
Илм-фан

Ҳозирги кунда глобаллашув даврида инсонлар ҳаётига кириб келган интернет турмуш ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборди. Айни вақтда интернет, ахборот технологияларисиз яшашни тасаввур ҳам қила олмаймиз. Шундай экан илмий ахборотларни нафақат чет эл сайтларидан балки ўзимизда ҳам янгидан янги  порталларда илмий сайтлар ҳам мавжуд.


 


 


 



 


Бугунги кунда компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш Маркази UZINFOCOM Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан 2002 йилда ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ташкилий тузилмасида ZiyoNET  жамоат таълим тармоғи 2005 йил ҳукумат қарорларига мувофиқ ташкил топган. ZiyoNET тармоғининг асосий мақсади таълим тизимида республика ёшлари ҳамда таълим олувчиларнинг билим олиш жараёнида ахборот-коммуникация хизматларини тадбиқ этишдир.


ZiyoNET тармоғи Ресурс марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:


·           Таълим муассасаларини улаш мониторинги;


·           Веб-технологиялар орқали ахборот ресурслардан кенг қамровда ва хавфсиз фойдаланиш;


·           Ахборот-таълим ресурсларини бирлаштирадиган технологик майдончани тузиш ва ривожлантириш;


Ёшларни, ўқитувчиларни таълим муассасалари ва таълим соҳасига боғлиқ ёки қизиққан бошқа ижтимоий қатламларни ўзаро бирлаштирадиган виртуал жамиятни яратиш.


Таълим ва ижтимоий муҳим аҳамиятга эга лойиҳалар учун хостинг


Таълим ва ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларнинг UzNETда қатнашиш мақсадида, ZiyoNET тармоғининг ресурс маркази томонидан таълим муассасалари ва ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган лойихалар учун бепул хостинг хизмати тақдим этилади.


Таълим ва ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган лойихалар учун хостинг тақдим этиш бўйича саволларга жавоблар форумнинг махсус бўлимида мавжуд.



      


Таьлим тармоқда турли лойихалари мавжуд:


-u.Tube


— Fikr.uz


-tanlov.uz


ZiyoNET даги сателлит-сайтларининг яратилиши


ёшларнинг, ўқувчиларнинг ва манфаатдор шахслар орасида АКТ дан фойдаланиш малакаларини ривожлантириш имкониятини тақдим этиш учун бепул сайт-сателлитлар яратиш имконияти амалга оширилган.


Сателлит-сайтлар — Wordpress платформа базасида доменнинг учинчи даражасида фойдаланувчилар томонидан яратилган турли мавзу йўналишидаги сайтлардир.


 


Таълим муассасаларини ZiyoNET тармоғига улаш бўйича саволлар


 


Хукумат қарорларига мувофиқ барча таълим муассасалари (уланиш объэктлари) ZiyoNET ягона ахборот-таълим тармоғида бирлашишлари, яъни ZiyoNET тармоғига бирлашиш дастури доирасида интернетга уланишлари  шарт.


UZINFOCOM Марказининг ZiyoNET ахборот ресурс маркази Тендер комиссиясининг ишчи гуруҳи вазифасини ҳам ўз зиммасига олган ҳолда, провайдерлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, ўқув муассасаларининг интернет тармоғига уланишининг мониторингини амалга оширади.


Тармоққа уланиш


Хукумат қарорларига мувофиқ барча ўқув муассасаларини интернет тармоғига улаш ҳамда ZiyoNET ягона аҳборот таълим тармоғида бирлаштириш ишлари олиб борилмоқда.


Бугунги кунда, ўқув муассасаларини интернет тармоғига улаш билан «O'zbektelecom» АК шуғулланади.


Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати:  8-800-200-09-09


Қуйидаги  ўқув муассаса турлари ZiyoNET ягона аҳборот таълим тармоғини ташкил этиш доирасида интернет тармоғига уланади:


·           Мактаблар;


·           Коллежлар;


·           Лицейлар;


·           Олий таълим муассасалари;


·           Камолот объэктлари;


·           Музейлар.


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.