топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид

Блог им. qarshiduuz
2018 йил 30 май куни Қарши шаҳридаги маданият ва аҳоли дам олиш масканида Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари иштирокида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоятдаги вакиллиги билан ҳамкорликда “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир “Тинчликка таҳдид” фильмини намойиш этиш билан бошланди.
Фильм намойишидан сўнг университет Маънавий-маърифий ишлар проректори Ш.Нуриддинов, Қарши туман “Ҳазрати Султон” масжиди имом-хатиби З.Сувонов мавзу юзасидан маъруза қилдилар.
Тадбирда маъруза қилганлар бугунги кунда терроризм ва экстремизм, улар оқибатида келиб чиқадиган ижтимоий беқарорлик, жамиятга келтириб чиқарадиган салбий оқибати ҳақида гапириб, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссасини қўшиш, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг бурчи бўлиши кераклигини таъкидладилар. 
Талабалар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб берилди.

1 изоҳ

avatar
Bunday tadbirlar bizlarni tugri yuldan ketishga yordam beradi
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.