топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Buyuk yurtboshim

Buxoro davlat universiteti jamoaviy blogi
Буюк юртбошим, азиз, ғамхўрим,  меҳрибон отам — жойингиз жаннатда бўлсин. Биз ёшлар бахтли яшашимиз, униб ўсишимиз, муваффақитятларга эришишимиз учун борингизни фидо қилган буюк инсонсиз. Биз ваъда берамиз бу заҳматларингиз, бу меҳнатларингиз зое кетмайди. Биз сиз истаган инсон бўлишга, сиз сингари комил инсон бўлишга ваъда берамиз.  Мустақил Ўзбекистонимизни янада гуллаб яшнаши учун сиз сингари жонимизни фидо қилиб яшаймиз. Мен ишонаманки пок руҳингиз бизни доим қўллайди, юксак марралар сари чорлайди. Ҳар бир муваффақиятимизда сизнинг ҳиссангиз  улкан беқиёсдир. Сиз ҳар бир ўзбекистон фуқаросининг қон-қонида яшайсиз, йиллар ўтса-да, Сизнинг шижоатингиз, ғайратингиз бизга куч бағишлайди.
 
БухДУ Филология факултети
 
2-босқич «Д» гуруҳ талабаси Шаропов Жамшид

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.