топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон Республикаси ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти ҳақида

Ботаника боғи
Илм-фан

Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти 2012 йили иккита йирик илмий муассаса: «Ботаника» Илмий ишлаб чиқариш маркази ва Зоология институтлари негизида ташкил этилди. Институт биохилма-хилликни ўрганиш ва сақлаш борасида Ўзбекистон илмий ташкилотлари ичида тан олинган институтлар қаторига киради.


 


 


 


 



 


 



 


Энг муҳим илмий йўналиш қуйидагилар ҳисобланади:


  1. Ўзбекистон флораси ва фаунасини комплекс ўрганиш, ўсимлик ва ҳайвонот ресурсларини аниқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, ноёб ва эндем турлар генофондини сақлаш;

  2. Ўсимликлар ҳамда ҳайвонлар интродукцияси ва акклиматизациясининг назарий асосларини ишлаб чиқиш, истиқболли турларни республикамизнинг халқ хўжалигининг турли соҳаларига тадбиқ қилиш;

  3. Чўл экосистемаларини ўрганиш ва яхшилаш ҳамда улардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

  4. Ўсимлик ва ҳайвонот олами кадастрини юритишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

  5. Зараркунанда, паразитлар ва биозараркунандалар сонини назорат қилишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш.

  6.  Гидробионтлар хилма-хиллигини тадқиқ қилиш, сақлаш ва бойитиш, овланадиган ресурсларни бошқариш ҳамда балиқчиликнинг назарий ва амалий асосларини экотизим ёндошуви асосида ишлаб чиқиш.


 


Флорани ўрганиш натижасида жуда катта гербарий материаллари тўпланган бўлиб (TASH – 1 500 000 намуналари), Ўзбекистоннинг турли табиий географик ҳудудларидан йиғилган ва бу гербарий намуналари асосида фан учун мингдан ортиқ янги таксонлар, охирги 20 йил ичида 2 та янги туркум — Kamelinia F.O. Khass. et I.I. Maltzev, Kuramosciadium Pimenov. Kljukov et Tojibaev аниқланди.


Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларини қоплаб олган ўсимликларнинг замонавий ҳолатини баҳолаш мақсадида ўсимликларнинг трансформация қонуниятлари аниқланди. Галофитларнинг мослашиш қонуниятлари асосланди, меваларнинг тарқалиш типлари аниқланди, Chenopodiaceae оиласи меваларининг классификацияси ишлаб чиқилди ҳамда Chenopodiaceae, Caryophyllaceae, Fabaceae, Poligonaceae оилаларининг эмбриологик белгиларига тавсиф берилди.


Интродукция қилинган ўсимликларнинг 2000 дан юқори тур, нав ва формаларига интродукциявий баҳо берилди. Республика шаҳарларини кўкаламзорлаштирилиш ишларига нинабаргсимон ўсимликларнинг 10 га яқин тур ва формаси, кенг баргли дарахтларнинг 18 та тури, буталарнинг 29 та тури, чалабуталарнинг 3 та тури, лианаларнинг 7 та тури ва импорт ўрнини босадиган ўтсимон ўсимликларнинг 18 та тури тавсия қилинди. Республика Фармсаноат, Қишлоқ ва Сув Хўжалиги Вазирлиги таркибида 4 та махсуслаштирилган хўжалик ташкил этилди, республиканинг турли ҳудудларида 240 га майдонга эга бўлган катта масштабли доривор ўсимликлар плантацияси ташкил қилинди.


Атроф-муҳит ва инсон саломатлигига хавф солмайдиган, юқори самарали, патоген таъсир қилувчи ва зараркунандалар популяцияларини заҳарланишига йўналтирилган термитларга қарши ем-хўраклар ишлаб чиқилди. Ем-хўракнинг ишлатилиши иқтисодий самарадорликни оширади ва дарахтларни ҳимоя қилиш тизимлари мустаҳкамланади ва ҳудудда бошқа қурилиш материалларининг экологик ва фитосанитар ҳолатини яхшиланишига олиб келади.


 


 


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.