топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
0.00
avatar

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми

Батафсил

"Устоз азиз, устоз-мукаррам". uRadio меҳмонлари

Маданият ва маърифат

Сизгадир ушбу кун юракда сўзим,
Сиз учун таъзимда турибман ўзим.
Сиз берган зиёдан очилди кўзим,
Эзгулик йўлида толманг устозим!
Сизга таъзимдаман, минг бора таъзим!
Касблар ичида шундай бир улуғ касб бор-ки, у доимо халқимиз ардоғида. Булар бизнинг азиз ва мўътабар бўлган табаррук ўқитувчиларимиздир.

Дидактик ўйинлар таълим жараёнида эшитиш имконияти чекланган болалар ақлий қобилиятларини ривожлантирувчи восита сифатида

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
Г. Бобомуродова, Г. Бердиева, Навоий вилояти Кармана туманидаги
25-ихтисослаштирилган мактаб – интернат бошланғич синф ўқитувчилари

Эшитиш имконияти чекланган болалар таълим-тарбиясида ўйиннинг муҳим аҳамияти у таниш нутқ материалини мустаҳкамлаш учун туртки бўлиш билан чегараланиб қолмай, янги сўз ва жумлаларни ўзлаштириш, талаффуз кўникмаларини такомиллаштириш учун хизмат қилади. Эшитиш имконияти чекланган болаларнинг оғзаки равон нутқини шакллантириш, луғат бойлигини оширишда дидактик ўйинлардан фойдаланиш юқори натижа беради. Дидактик ўйинлар нутқ материалини ўзлаштиришга туртки бўлади. Қуйидаги ўйин турларидан нутқ ўстириш дарслари ва машғулотларда фойдаланиш мумкин.
«Мен нима едим?» ўйини. Ўйиннинг мақсади: Таъм билиш сезгиси орқали предметни танишга, таъми, шакли,

Кitobga muhabbat hissini tarbiyalash orqali boshlang‘ich sinf o‘quvchilarining ma’naviyatini shakllantirish

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
S.S.Bobojonova, Toshkent viloyati, Oqqo‘rg‘on tumanidagi 30-umumiy o‘rta ta’lim makabining boshlang‘ich sinf o‘qituvchisi

Yuksak ma’naviyatga ega bo‘lgan, barkamol, sog‘lom avlodni tarbiyalab, yoshlarga zamonaviy pedagagik texnologiyalar asosida ta’lim berish mamlakatimizda ta’lim sohasida amalga oshirilayotgan ustuvor vazifalardan biridir. Komil insonni voyaga yetkazishda boshlang‘ich ta’lim, shubhasiz, poydevor vazifasini o‘taydi. Bolani qalban yuksak, ma’naviy boy qilib tarbiyalashda ajdodlarimiz yaratgan betakror odob-axloq qoidalar doir bilimlarni o‘rgatish, e’tiqodiga aylantirish, komillikka yo‘naltirish muhim ahamiyatga ega.
Buning uchun birinchi navbatda, o‘quvchini

Boshlang‘ich sinf o‘quvchilarini kitobxonlikka o‘rgatish yo‘llari

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
N.K. Berdibayeva, Navoiy viloyati Uchquduq tuman xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish bo‘limi boshlang‘ich ta’lim metodisti

Har qanday bilimning yuragi, joni, barcha fanlarning ibtidosi, insoniyat yaratgan eng buyuk mo‘jizalarning eng buyuk mo‘jizasi bu – kitobdir. Kitob insonlarni baxt sari, porloq kelajak sari olg‘a borishga chorlaydigan, ezgulikka undaydigan sodiq do‘stdir. Biz mana shu do‘stimizdan tarixni, ajdodlarimizning asrlar sinovidan o‘tgan boy tajribasini o‘rganamiz. Turli jumboqlarga javob topamiz.
Bola qalbi — saxiy tuproq. Unga tushgan har qanday urug‘albatta, unib chiqib, meva beradi. Bugun kelajagimiz bo‘lgan yosh avlodni ma’nan yetuk etib

Бошланғич синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тайёрлигини ўрганиш технологияси

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
Н.Т.Ахмедова, РТМ «Бошланғич таълим» бўлими бошлиғи
Н.Ш.Турдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими

Бошланғич синфни битириб, таълимнинг кейинги босқичида (5-синф) ўқишни давом эттирадиган ўқувчилар мослашиш даврини ўтказадилар. Ўқувчилар асосий дарсларни битта синф хонасида ўқиган бўлсалар, эндиликда фан хоналарида давом эттирадилар. Ҳар бир ўқув фанини алоҳида ўқитувчи ўқитади ва ҳ.к. Шунга кўра мослашиш қисқа муддатда ва осон кечиши учун уларда таянч компетенциялар шаклланган бўлиши керак. Ўқувчиларда таянч компетенциялардан коммуникатив компетенция, ахборот билан ишлаш, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш, математик саводхонлик компетенцияларининг шаклланганлик даражасини 4-синф ўқувчиларида тест ўтказиш орқали текшириш мумкин. Тест ўтказиш учун 60 минут вақт

Бошланғич синф чет тили дарсларида ўйинларнинг қўлланилиш самарадорлиги

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
К.Т.Алимова, ЎзПФИТИ кичик илмий ходими

Бошланғич синф ўқувчилари ҳали ёш жаҳатидан кичик бўлишларига қарамай, характер, феъл-атворлари жуда мураккаб бўлади. Одатда, кичик ёшдаги мактаб ўқувчилик даври болаликнинг энг юқори поғонаси ҳисобланади. Ўқувчилар ҳали ўзида болаликнинг кўпгина хусусиятларини, яъни енгилтаклик, соддалик, ўйинқароқликни сақлаб қолиб, аммо таълим вазифаларини амалга ошириш учун керак бўлган, аниқ ва мантиқий фикрлашпайдо бўла бошлайди. Кичик мактаб ёшидаги болалар учун ўқув фаолияти етакчи ҳисобланади. У шу ёшдаги болаларнинг руҳий кечинмаларининг ривожланишида юз берувчи асосий ўзгаришларни белгилаб беради. Кўпчилик болалар мактабда чет тилини ўрганишни бошлашаётганда уни қизиқарли ва мароқли жараён деб ўйлашади. Лекин вақт ўтиши билан бу жараён унча осон эмаслигини

Вoshlang‘ich sinf o‘qituvchisi kasbiy mahoratini oshirish masalalari

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
N.X. Abdullayeva, Sirdaryo viloyati Guliston tumani 3- umumta’lim maktabi II toifali boshlang‘ich sinf o‘qituvchisi

Boshlang‘ich ta’lim jarayonida o‘qituvchining bolalar bilan muomalasi ularning ta’lim-tarbiyasiga katta ta’sir ko‘rsatadi. Bolaga bo‘lgan muhabbat hech qachon javobsiz qolmaydi. Buning uchun muallim bolalarni sevishi, o‘zini bolalarning otasi onasidek his qilishi hamda ularning tarbiyasi va o‘qishiga ijobiy ta’sir etivchi vositalarning barchasini o‘zining vazifasi deb bilishi kerak. O‘qituvchida pedagogik tajribalar yuqori bo‘lishi, pedagogik texnologiya, o‘qitish metodlari, pedagogik texnika, o‘z-o‘zini boshqarish, muloqot va nutq madaniyati orqali

Boshlang‘ich ta’limda o‘qitish jarayoniga texnologik yondashuv

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
M.Abdullayeva, Andijon viloyati XTXQTMOI rektori, pedagogika fanlari nomzodi, dotsent.
M.Artikova, pedagogika fanlari nomzodi, dotsent

O‘quv-tarbiya jarayonida bilim berishning zamonaviy pedagogik texnologiyalaridan keng foydalanish, ularni doimiy ravishda takomillashtirib borish, rivojlangan davlatlar ta’lim tajribalaridan maqsadli foydalanish – ta’limning sifati va samaradorligini kafolatlaydi. Zamonaviy pedagogik va axborot texnologiyalaridan fan, mavzu va uning mazmunida o‘rinli foydalanish ta’lim oluvchilarning qiziqishlarini orttiradi, bilish faoliyatini yuqori darajada bo‘lishiga imkon yaratadi.
Ta’limni rivojlantirishda pedagogik jamoa va o‘qituvchilarning innovatsion faoliyatini shakllantirish – ularda zamonaviy axborot

Бошланғич синф ўқувчиларининг компетенцияларини ривожлантиришда қўшимча машғулотларнинг ўрни

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
Д.Х.Абдиева, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани 6-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси

Таълим давлат сиёсатининг устувор соҳасига айлангач, бошланғич таълим ривожига алоҳида эътибор қаратилди. «Бошланғич таълим концепцияси»да ўқитувчининг вазифалари аниқ белгиланиб қўйилди. Асосий мақсад: кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга ўқиш, ёзиш ва ҳисоблашга ўргатиш, табиат ва атроф-муҳит билан таништириш, ижодий ва мантиқий фикрлашга, нутқ маданиятини ўстиришга, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, шахсий имкониятларини намойиш этишга қаратилар экан, албатта, ўқитувчи зиммасига катта масъулият юкланади. Бошланғич синф ўқитувчиси ҳар бир дарсга пухта тайёргарлик кўриш билан биргаликда, ўқувчининг дарсдан кейинги фаолиятини мазмунли ўтказиши таълим

Ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган дарсликларга қўйиладиган талаблар

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
Ю.М. Асадов, ЎзПФИТИ лойиҳа раҳбари, психология фанлари номзоди

Ҳозирги кунда узлуксиз таълим тизимининг энг долзарб масалалардан бир бу уни мазмунан компетенциявий ёндашув асосда модернизация қилиш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ўқувчиларда таянч ва ўқув фанига оид компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган дарсликларга қўйиладиган талаблар қандай бўлиши тўғрисида мантиқий савол туғилади. Бизнингча, компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган дарслик, энг аввало, мазмунан амалий фаолиятга қаратилганлиги билан бирга, ўқувчининг ёш ва психолого-физиологик хусусиятларига мос равишда таянч компетенцияларни эгаллашига кўмаклашувчи, қўшимча маълумотларни олиш учун йўл-йўриқ берадиган, ўқувчиларда мустақиллик ва ўзаро ҳамкорлик кўникмаларини тарбиялайдиган, ўқув юкламаси кўламининг

Бошланғич таълимда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг долзарб масалари

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
Ш.Т.Халилова, педагогика фанлари доктори, профессор ЎзПФИТИ лойиҳа раҳбари

Ҳар бир миллат ўзининг бой маданий-маънавий мероси, миллатнинг келажаги бўлган фарзандларининг баркамоллигини таъминлашга азал-азалдан алоҳида эътибор қаратиб келган.
Эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида маънавий-ахлоқий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маърифатни юксалтириш, жаҳон андозаларига жавоб берадиган янги авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов жамият ривожланишида инсон омили, яъни жамият аъзоларининг маънавий комиллиги ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини таъкидлаб, «Ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат, аввало, ўз фарзандлари қиёфасида, униб-ўсиб келаётган ёш авлод тимсолида шу

Мультимедиа ресурслар ёрдамида бошланғич таълимнинг замонавий сифатига эришиш учун шарт-шароитлар яратиш

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
Б.С.Абдуллаева, Низомий номидаги ТДПУ «Бошланғич таълим ва жисмоний маданият» факультети декани, педагогика фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникaция технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникaция технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари таълим тизимида амалга оширилиши керак бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорининг 71-бандида белгиланган вазифаларни таъминлаш мақсадида, яъни илғор педагогик ва ахборот-коммуникaция технологияларини жорий этиш,

Педагогика олий таълим муассасаларида замонавий бошланғич таълим мутахассисларини тайёрлашнинг долзарб масалалари

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
Ш.С.Шарипов, Низомий номидаги ТДПУ ректори, педагогика фанлари доктори

Бугунги кунда ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлашда пухта асосланган механизмга эга бўлган узлуксиз таълим тизими, хусусан, олий таълим муассасаси босқичи ўзига хос ўрин тутади. Тезкорлик билан ривожланаётган давр мутахассислар олдига шиддатли ўзгаришларга тайёр туриш, давр билан ҳамнафас бўлган ҳолда ижтимоий ва касбий нуқтаи назардан ўз-ўзини шакллантириб, ривожлантириб бориш вазифасини қўймоқда. Мутахассисларнинг мазкур талабга тўлақонли жавоб бера олишларида олий таълим муасасасаларида таълим-тарбия жараёнининг сифатли ташкил этилишини ҳиссаси катта.
Низомий номидаги ТДПУ бошланғич таълим ва жисмоний маданият факультети етакчи факультетлардан бири бўлиб, ҳозирги кунда факультетда

Актуальност подготовки учителей иностранного языка основе инновационных технологий

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
Ш.Ш.Каюмов, ректор УзГУМЯ

Свое выступление я хотел бы начать с цитаты из трактата «Образование и смысл жизни» Джидду Кришнамурти, философа, который в 20-х гг. прошлого века основал несколько школ в США, Великобритании и у себя на родине, в Индии: «Правильное образование начинается с педагога, который постиг свою сущность и поэтому мыслит нестандартно. Если педагог не получил правильного образования, то максимум, на что он способен, — это прокомментировать учебник...». Таким образом, ключевой фигурой в деле подготовки кадров является учитель, а в свете реформ, связанных с совершенствованием системы изучения иностранных языков в Республике Узбекистан согласно ПП № 1875 особое внимание уделяется качеству подготовки учителей иностранных языков.
Остановлюсь сначала