создание топика, блога, фотосета или ссылки

Болалар

Блог им. kawsar
Болалар  тилини
Билинг оналар,
Қалбига сиз қулоқ
Солинг оналар.
 
Болалар кулса,
Дунё кулади...
Юрагида жўшқин
Дунё бўлади....
 
Кўзларига боқинг,
Қайноқ меҳри бор,
Овозида жажжи,
Улкан сеҳри бор.
 
Болалар, болалар
Хандон болалар,
Оналар қувончи,
Ҳар он болалар...
 
Беғубор қалбидан,
Имон кетмасин.
Сўз берса, сўзидан
Асло қайтмасин.
 
Болалар ўйнасин,
Кулсин болалар,
Яхшилар таянчи
Бўлсин болалар...
Кавсар ©
 

1 комментарий

avatar
Saytga yangidan sanuman dib azo buludim, lekin uchirishni bilmayapman usha loginni… Chunki bu eski kawsar loginimmi parolini eslay olmagan edim. Sanuman loginni qanday uchirsa buladi?
Только зарегистрированные и авторизованные пользователи могут оставлять комментарии.