топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Бола тарбияси.

номли блог Maqsud07
Бола тарбияси.
 
Бола ота-онаси хузуридаги омонат булиб, унинг калби покиза гавхардир. У хар кандай накшни кабул килаверади. Агар яхшиликка ургатилса, ушандай усади.
Ота-она унга чиройли таълим-тарбия бермоклиги лозим. Унга яхши ахлокларни ургатсин. Уни ёмон хулкли болалардан асрасин. Неъматларга кизикишга, зебу зийнатларга руъжу куйишга кизиктирмасин.
Ота-она болани кичиклигидан умрини аввалги кунлариданок эхтиёткорлик билан уни кузатиб бориши керак.
Ота-она болада пайдо буладиган сифатларнинг аввалгиси таомга учлик булади. Шунинг учун унга овкатланиш одобларини таълим берсин.
Ота-она унга куп овкат ейишнинг ёмонлиги тушинтиради. Куп овкат емок хайвонларга мансуб ишлигини билдиради.
Ота-она угил болалар ок рангли кийим кийиш яхши эканлигини, кизларга эса рангдор ипаклардан булган кийимларни кийиш кераклигини билдиради.
Болани сернеъмат хаёт кечиришга одатланган болаларга кушмаслик керак булади.
Вакти келганда мактаб ёки мадрасаларга бериб диний ва дунёвий таълим берилиши бошланади. Калбига солихлик, тугри йул курсатиш билан хулк атворини чиройли тарбия килиш лозим булади. Хар-хил ишкни зикри бор шеърлар, сузларни ёдлашликка йул куймаслик керак булади.
Бола яхши хулк ва мактовга сазовор иш киладиган булса, уни одамлар олдида макташ, уни мукофотлаш, такдирлаш ва хурсанд киладиган сузлар айтиш лозим булади.
Баъзи холатларда кичикрок айби булсада уни койимасдан билмаганга олиб куйиш ва айбини ошкор килмаслик керак. Агарда шу ишни яна кайта киладиган булса, хеч кимга билдирмай жазолаш, агар одамлар бу холатдан хабар топишса уни уятга куйишларини уктирилади. Аммо жазони хам мейёрда бериш керак, агарда жазони купайтириб юборса болани бетини котириб куяди, бу эса болани уялмай хар кандай номакбул ишларни килишга одатланишига олиб келади. Ота болани олдида уз хайбатини саклаб туришлиги лозимдир.
Бола дангаса булиб колмасин, хамда ота-онасининг бойлиги, таоми, кийими ила тенгдошлари олдида фахрланмасин.
Бола катта-кичикларга нисбатан хурмат ила бокишлиги керак. Уз тенгдошларини нарсаларини олиб куймаслик, агарда бировнинг нарсасини олса пасткашлик эканини уктириш керак.
Болага тилло, кумушга мухаббат куйиш ёмонлигини тушунтириш лозим.
Болага утирган жойида туфурмаслик, бурун тозаламаслик, бировни олдида эснамаслик, камгап булишлик, диккат билан унга гапирилаётган сузларни эшитишлик унга топширилган вазифа, ишларни ситки дилдан бажариши кераклигини уктириш лозим.
            Бола ота-онаси ва устозига итоат килишга одатланиши жуда зарурдир.
            Агар бу ишлар амалга ошса, яхшилик боланинг калбида собит булиб колади.
 
 
 
“Юсуфчек” масжиди
             имом  хатиб                                   Иномжон Ураимов.
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.