топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

«Янги интернет ташаббуси» танловига аризалар қабули давом этмоқда

Новости центра UZINFOCOM
Сиз ўз ғоянгизга эгамисиз, лойиҳангиз қандай йўналишда ва қандай тузилмага эга бўлиши кераклиги ҳақида режаларингиз бор-ку, аммо сиз ушбу лойиҳани амалга оширишингизда молиявий маблағ ва мутахассисларга эхтиёжингиз бор, у ҳолда мазкур танлов айнан Сиз учун!
 Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги, Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини (АТК) ривожлантириш Фонди кўмагида ҳамда  UZINFOCOM Маркази ва бошқа ташкилотларнинг ташаббуси билан «Янги интернет ташаббуси» танлови йўлга қўйилганлиги эълон қилинган эди.
Мазкур Танлов 2016 йил 15 августдан иш бошлагани ҳақида ОАВларда маълум қилинган эди. Унда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи, ариза бериш пайтида тўлиқ 18 ёшга тўлган барча жисмоний шахслар, ҳамда ишчи гуруҳлар ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин эканлиги ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Ҳозирги кунга келиб,  «Янги интернет ташаббуси» танловида иштирок этиш учун 50 дан зиёд ёшлардан аризалар келиб тушган. Улар орасида асосан туризм, спорт, таълим ва эркин тақдирлаш номинацияларига ариза топширганларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичида иштирок этиш учун аризаларни 2016 йил 15 ноябрь кунига қадар танловнинг расмий сайти www.yit2016.uz  ёки қуйидаги электрон манзилга юбориш мумкин: tanlov@uzinfocom.uz.
 Танлов босқичлари:
1-босқич — Долзарб Лойиҳаларни саралаш – 2016 йил 15 августдан – 2016 йил 15 ноябргача;
2- босқич – Лойиҳа ишлаб чиқарувчиларни танлаб олиш – 2016 йил 15 ноябрдан – 2016 йил 30 декабргача;
3-босқич – Интернет ресурсни ишлаб чиқиш — 2016 йил 15 декабрдан – 2017 йил 15 декабргача;
4-босқич — Ғолиблар томонидан лойиҳаларни информацион ва техник қўллаб-қувватлаши – 2017 йил 1 апрелдан – 2018 йил 30 апрелгача.
 Юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланиб қолинг. Ўз имкониятингизни синаб кўринг ва албатта, иқтидорингизни барчага намоён этинг!

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.