топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

UZINFOCOM марказида ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Новости центра UZINFOCOM
Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017—2018 йилларга мўлжалланган давлат дастури ижроси доирасида UZINFOCOMмарказида«Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аҳамияти ва долзарблиги» мавзусида семинар ўтказилди.
Мазкур семинарни ўтказишдан мақсад давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қ</span >оидаларига риоя этилишининг энг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун қулай муҳит яратишдан иборат.
 
Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 30 июнь куни қабул қилинган 2-сонли баённомаси асосида давлат органлари ходимлари ўртасида одоб-ахлоқнормалари ва талабларини тушунтириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
 
Семинар иштирокчиларига одоб-ахлоқ қоидалари ва асосий принциплари, манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш механизмлари, одоб-ахлоқ қоидалари талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари, давлат органлари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари устидан мониторинг ўтказиш хусусиятлари ва соҳанинг бошқа муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди.
 
Тадбирга асосий маърузачи сифатида Юридик университетининг юридик фанлари доктори, доцент Кудрявцев Игорь Владимировичтаклиф этилди. Мазкур семинар жуда мазмунга бой, ҳаётий мисоллар билан тингловчилар ёдида қоладиган даражада чиройли тарзда ўтди. Жумладан, семинарда ходимлар ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш, бу борада фикр ва тажриба алмашиш учун муҳим аҳамият касб этганлиги эътироф этилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.