топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

UZINFOCOM Датамарказининг хизматлари учун тўловлар имконияти кенгайди

Новости центра UZINFOCOM
UZINFOCOM Датамарказининг хизматлари учун тўловлар имконияти кенгайгани ҳақидаги хабарни етказишга шошиламиз. Ҳозирги кунга қадар Датамарказ хизматлари учун тўлов Websum.uz, MBank, u-pay.uz, Woy-wo.uz орқали амалга оширилган эди. Энди эса ушбу жараённи payme.uz орқали ҳам амалга ошириш имкони яратилди.
 
Payme – бу сизнинг Uzcard Online картангизни бошқариш ва кўплаб фойдали операцияларни бажаришнинг осон йўлидир:
—  Картадан картага пул ўтказиш
—  Uzcard картасини блок ҳолатига тушириш
—  Uzcard картаси ёрдамида амалга оширилган барча тўловларни назорати ва таҳлили
—  Жойларда тўловни амалга ошириш: телефонингиз ёрдамида ресторан ва савдо марказлари нуқталарида тўловни амалга ошириш имконияти
—  Хизматлар учун интернет тўловлар
 
UZINFOCOM Датамаркази хизматлари учун тўловининг янги имкониятидан фойдаланинг!

1 изоҳ

avatar
Бу жуда ажойиб янгилик!!
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.