топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Кўргазмага шошилинг, Лойиҳаларда иштирок этинг ва санъаткорлар билан ижодий мулоқот қилинг!

Новости центра UZINFOCOM
 
Маълумки, эртага 21 сентябрь куни «Ўзкўргазмасавдо» кўргазмалар залида «ICT WEEK Uzbekistan 2016 доирасида ICTEXPO» кўргазмаси бошланади.

Мазкур кўргазмада Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази UZINFOCOM ҳам ҳар йили анъанавий тарзда фаол иштирок этиб келади.

Ушбу бўлиб ўтадиган кўргазмада Марказ  Республика ёшларини маънавий-маърифий камол топишида асос бўлувчи миллий контентга алоҳида эътибор қаратилган ўз лойиҳаларини тақдим этади.
         Кўргазмада Марказнинг куйидаги лойиҳалари:
 uRadio.uz – илк таълимий онлайн радио;
         Software.uz — дастурчилар ва дастурий маҳсулотларнинг миллий каталоги;

         E-kommunal.uz — коммунал хўжалик ва турар жой фонди лойиҳалари намойиш этилади.

         Булардан ташқари кўргазмада Марказнинг янги лойиҳалари ҳам тақдим этилади, улардан миллий ижтимоий тармоқ davra.uz,         usport.uz,         Lang.uz  ҳақида маълумотлар берилади.  
    Шу билан биргаликда UZINFOCOM Маркази кўргазмада бир қатор акция ва танловларни ташкиллаштирди. Асосийси стендда таниқли спортчилар билан бирга бугунги санъатимизнинг таниқли вакилларидан бўлган актриса ЗУҲРА СОЛИЕВА ҳам бўладилар ва қалбларга самимий кулгу улушадилар!

 Азизлар, албатта бу актрисани эслаганимизда беихтиёр юзимизга кулгу югуриши табиий!

Шунингдек, ижодий учрашувимизда яна бир меҳмонимиз, бугунги кунда кўплаб савобли ва хайрли ишларда ўзининг беминнат иштироклари билан хизмат қилиб келаётган “Тантана-Наво” эстрада гуруҳи ҳам ўзларининг серзавқ ва шўх қўшиқлари ила қатнашиб, дилларга қувонч улашадилар.
Марҳамат, барчангиз ушбу кўргазмада фаол иштирок этинг, бизнинг лойиҳаларимизда қатнашинг ва куй-қўшиқлардан бахраманд бўлинг!

Шошилинг, Кўргазма эртага 21 сентябрь соат 10-00дан ўз ишини бошлайди!
Маълумот учун:

 «Ўзкўргазмасавдо» кўргазмалар залида бўлиб ўтади (мўлжал «Беруний» метроси)

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.