топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Инглиз тилини ўрганиш учун Lang.uz портали ишга тушди

Новости центра UZINFOCOM
Ҳиндистоннинг дунё бозорида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича эришган ютуқларини таҳлил қилган мутахассислар уларнинг муваффақиятга эришишларининг асосий фактори деб – инглиз тилини билишлари деган хулосага келдилар. Ҳозирги даврда инглиз тилини билмаган инсонга жуда қийин, айниқса талаба ёки бизнесменлар буни яхши биладилар. Тилни ўрганиш даркор! Бунда биз сизга ёрдам берамиз.
UZINFOCOM Маркази хорижий тилларни интерфаол тарзда ўрганишга мўлжалланган (ҳозирча фақат инглиз тили) Lang.uzпорталини ишга туширгани ҳақида маълум қилади. Бу каби сервис ҳозирги кунга қадар Узнетда ягона ҳисобланади. Эндиликда тилни ўрганиш жуда осон ва қизиқарлидир!
Материаллар мураккаблиги бўйича “Elementary” дан “Pre-Intermediate” гача бўлган тематик дарслар кўринишида тақдим қилинган. Ҳар бир дарсда янги сўзлар билан танишиб чиқиш, янги сўз ва ибораларга бириктирилган машқларни бажариш, диалогни тинглаш, тегишли майдонларни тўлдириш, видеони кўриш ва матнни ёзиш керак. Барча дарсларни бажариб бўлганингиздан сўнг, Сиз нафақат тўғри ёзиш, балки гапиришни ўрганиб оласиз. Сервисни ишга тушириш учун 72 дарс тайёрланган, улар сони доимий ошиб боради.
Lang.uz нинг афзалликлари
Tas-IX тармоғида жойлашгани
Интерфаол машғулотлар
Интерфейс ўзбек (кирил ва лотин алифболарида) ва рус тилларида
Рўйхатдан ўтиш ягона идентификация тизими ID.UZ орқали амалга оширилади
Дарслардан ўтиш босқичлари
Янги сўз ва ибораларни ўрганиш
Сўз ва ибораларни ёзилиши, ўқилиши, таржимаси ва талаффузини ўрганиш. Шунингдек, сўзларнинг қўшимча маъноси ва синонимларини ўрганиш.
2. Таржимани қиёслаш
Сичқонча ёрдамида сўзларни суриш орқали мос сўз ёки сўзлар бирикмаси таржимасига олиб келиш.
3. Сўзларнинг талаффузи тўғрилигини текшириш
Фойдаланувчи сўз ёки иборани талаффуз қилганидан сўнг тизим базада мавжуд талаффуз билан солиштирган ҳолда натижани тақдим этади. Шу йўл билан, фойдаланувчи амалий тажрибага эга бўлади ва кейинчалик хорижликлар билан муаммосиз сўзлаша олади. Шахсий компьютерларга микрофон зарур бўлади, мобил иловада эса телефон ёрдамида талаффуз этиш имкони мавжуд.
4. Тинглаш
Тугмачани босганда фойдаланувчи сўз ва ибораларни қандай талаффуз қилаётганини тинглаш имконига эга бўлади ва кейин эса овозни керакли майдонга кўчириб олиш керак бўлади. (Ҳозирча бу функциядан Google Chrome браузеридан фойдаланилган ҳолдагина ишлайди)
Тинглаш ва тўғри ёзиш
Фойдаланувчи сўз ёки иборани тинглайди ва тинглаган сўзини пастки майдонда ёзиши керак бўлади. Фойдаланувчи сўзни ёзишда қийинчиликка учраса тизим ёрдамидан фойдаланиши мумкин. Тўғри жавоб бера олмаган сўзлари фойдаланувчининг кейинчалик ўрганиши учун маҳсус блокка келиб тушади.
Диалогни ўрганиш
Ушбу босқичда фойдаланувчи кейинги босқичда керак бўладиган диалогни тинглаш ва эслаб қолиш имконига эга бўлади. Аввал ўрганилган манбаалардаги сўзлар ва ибораларни керакли жойларга қўйиб чиқиш зарур бўлади.
Мавзуга оид видеони ўрганиш
Видеони кўриб чиқилганидан сўнг, фойдаланувчи тақдим этилган текстни тўғри талаффуз қилишга уриниши керак. Тизим “эшитган” текстини ҳақиқийси билан солиштириб кўради. (Ҳозирча бу функциядан Google Chrome браузеридан фойдаланилган ҳолдагина ишлайди)
Янги мавзуларни ўрганиш давомида фойдаланувчи, тўғри бажарган машқлари учун баллар олади. Ушба баллар асосида етакчилар рўйҳати шакллантирилади.
Ҳар бир фойдаланувчининг ўзининг саҳифаси мавжуд бўлиб, у ерда фойдаланувчи ўзи ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш, тўплаган баллар миқдорини кўриш ва ўтилган дарслар рўйҳатини кўриш имконига эга бўлади.
Мослашувчан верстка фойдаланувчиларга сервисдан мобил телефон ёки планшет орқали кириш ва қийинчиликсиз фойдаланиш имконини беради. Шу билан бир қаторда сизнинг сўз ва ибораларни талаффуз этишингизни ҳам текширишда қулай ҳисобланади.
ОТМ ва инглиз тили ўқитувчиларини ҳамкорликка чақирамиз. Ўз курсингиз ва дарсларингизни тузишингиз мумкин, функционал айнан шунга мўлжаллангандир, бизга қўшилинг.
Бундан ташқари портал сўзлар, иборалар луғатини ҳам ўзида мужассамлаштирган. Бу фойдаланувчига сўзларни таржималарини ўрганиш ва талаффузини тинглаш имконини беради.
 
Let’s learn English together!

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.