топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Яшил майдон маликалари 2017

Аёллар спорти
Спорт
Ўзбекистон аёллар футболи ассоциацияси ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинаётган «Яшил майдон маликалари» футбол турнири бошланди.
 
Баҳслар доирасида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётгани таъкидланди. Хусусан, қизлар футболини ривожлантириш, ҳаваскор спортчиларнинг маҳоратини юксалтириш мақсадида бир қатор беллашувлар жорий этилган. “Яшил майдон маликалари” республика мусобақаси шулардан биридир.
 
10-14 сентябрь кунлари турнирнинг минтақавий саралаш босқичи бўлиб ўтади. Мусобақа Ўзбекистон ҳудудининг 4 та қисмида бўлиб ўтмоқда, улар Гулистон, Қарши, Урганч ва Фарғона шаҳарларини ўз ичига олган.  24-27 сентябрь кунлари мусобоқанинг финал босқичи Наманган шаҳрида ўтиши режалаштирилган.
 
Мусобақанинг якуний босқичида саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашган тўртта жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.