топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ҳато қилдим деб эмас, ҳатога йўл қоймасликка ҳаракат қилмоқ керак!

Блог им. dtmrxom
 
Бу беш кунлик дунёнинг ками ҳеч тўлмайди. Ҳаёт...!Қанчалар ёқимли жаранглайди бу сўз! Аммо мана шу гўзалликни ўз қўллари билан барбод қилаётганларни ҳам учратиб қоламиз.Уларни ким дея оламиз? Оллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо! Бироқ мана шу тинчликни кўра олмайдиган одам қиёфасидаги мавжудотлар ҳам учраб турибди.
 
Ҳаммамизга сир эмаски, ҳозирги таҳликали замонда кимга ишонишни билмайсан киши. Бутун дунёда глобал муаммога айланган, диний ақидапарастлик яъни диний экстримизмга қарши кураш олиб борилмоқда. Афсуски, шу каби муаммолар бизнинг мамлакатни ҳам четлаб ўтмаяпди. Хўш! Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз бундай номаъқул ишларга аралашиб қолаётганликларини асл сабаблари нимада? Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, қадимда ота-боболаримиз, момоларимиз: оила, фарзанд тарбияси, оила ва жамият олдидаги масъулият, фарзандлик масъулияти, ватанпарварлик, меҳр-шавқат, инсоф, виждон каби инсонийлик тушунчаларини жуда улуғлашган. Нега борган сари ҳозир санаб ўтган инсонийлик ҳусусиятлари  ёқолиб кетяпти? Тўқликка шўхликми? Ёки ношукурликми? Чунки ҳозирда юртимизда фуқароларимизнинг эҳтиёжларини ҳар томонлама таъминлашга қаратилган жуда улкан ишлар олиб борилаётгани ҳеч биримизга сир эмас.Бироқ ўз динини ниқоб қилиб, юртини ўшал ёвуз инсонийлик даражасидан чиқиб кетган ёвларга топшираётган кўзи очиғу, қалби кўр инсонларга нима етмайди? Бу каби саволлар юракни тирнайди. Албатта бунга чек қўймоғимиз керак! Энг оғриқли нуқтаси адашганлар ичида кўпчилиги ёшларни ташкил қилаётгани бўлмоқда.

 

Юрт келажаги-ёшлар қўлида дэя ишонч билдирилсаю, лeк мана шундай ўзлигини англолмаётганлар бутун ёшлар номини булғашда давом этаверса. Мен мана шу адашганлар ичида тенгдошларим борлигини эшитсам, ҳам ачинаман, ҳам нафратланаман. Ким айбдор? – деган саволга ота-онада деб осонгина жавоб берадилар. Ёқ! Аслида барчамиз айбдормиз. Борган сари инсонлар бир-бирларига нисбатан эътиборсиз бўлиб кетмоқда.
 
Ҳамма нарса мана шу бефарқлик оқибатидан келиб чиқади десам адашмайман. Чунки ёш ниҳолни экиб, тўгри парвариш қиласиз, аммо вақтлар ўтиб, ниҳол улғайиб бўй чўзганини кўргандан сўнг эса эътиборсиз қолдирасиз. Ота-оналаримиз фарзандларини тўғри тарбиялаётган бўлиши мумкин. Аммо ҳозирги ёшларни кўп вақти қаерда ўтаяпти? Тўғри ота-оналаримизнинг ҳам айби бор. Бироқ бизлар ҳам ўз атрофимиздаги инсонларга бефарқ бўлмаслигимиз лозим! Лоқайтлик, бефарқлик бу ҳаётта кўп муаммоларни келтириб чиқаради.
Дарҳақиқат, шуни айтишим керакки, ҳозирги ёшларимиз кеча қандай китоб ўқидин дeб эмас, аксинча сериялни кўрдингми? ёки телеграмга кирдингми? кабилар билан оввора бўлиб қолишмоқда. Агарда биз ёшларимизда китобга бўлган меҳрни кучайтира олсаккина, ўз мақсадларимизга эриша оламиз албатта! Телефон, телевизорларни ҳам ўз вақти-соатида фойдали кўрмоқ ва фойдаланмоқ зарур. Ота-оналаримиз ҳам ўз фарзандларига эътиборли бўлишларини, фарзандларини моддий еҳтиёжларидан кўра, кўпроқ маънавий еҳтиёжларига эътибор беришларини сўраб қолардим. Албатта олий таълим муассасалари ўқитувчилари ҳам ҳар доим ўз тарбиялаётган ҳоҳ талаба ҳоҳ ўқувчи бўлсин, улар билан доимо мулоқотта бўлишини, биз ёшлар ҳам атрофимизда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмаслигимиз лозимлигини унутмаслигимиз керак. Мана шундай юртимиз тинчлигига даҳлдорлик ҳиссини ҳис қилиб яшасак, ана ўшандагина юртимизда ҳеч қачон ўзлигимизни ва мустақиллигимизни ёқотмаймиз. Айниқса, биз ёшлар ҳамиша шуни унутмаслигимиз керакки, юртимизнинг порлоқ ертаси бўлмоғимиз ва бизга билдирилаётган юксак эътибор ва чексиз ишончни оқламоғимиз ҳам фарз ҳам қарздир. Шуни унутманг биз –буюк юрт фарзандларимиз!
Тўғри, яна тарихга қайтадиган бўлсак, бизнинг боболаримиз, момоларимизни бутун дунё танийди. Аммо шуларни била туриб, ўз динини ниқоб қилиб бутун халқини, оиласини бошидан қанчадан-қанча кулфатларни ёғдираётганлар ҳам учраб турибди. Сўзларим бошида таъкидлаганимдек, бундай инсонларни кўзлари очиғ-у қалблари кўр инсонлардир. Шуни айтишим керакки, ана шу адашганларни ҳам бизнинг кечиримли, ва албатта ўз фуқароларига эътиборли, ва ғамхўр, олийжаноб юртбошимиз томонидан 2700 нафар юртдошларимизни авф этилганини ўзи ҳам уларни жамиятимизда ўз ўрнини топиши учун юксак имконият бўлди десам янглишмайман.  Адашганлар ичида кўпи ёшларни ташкил қилаётгани энг оғриқли нуқтамиз дея афсусланамиз.
 
 
Ҳақиқатдан ҳам ёшлар ўртасида мана шундай номаъқул ёлларни этагини тутиб кетганлар ҳам учраб турибди. Бироқ уларни қилган ҳатолари кечирилиб, уларга ҳаётта яна бир бор ўз ўрниларини топиши учун имконият берилгани жуда қувонарлидир.Ўйлайманки албатта улар бу имкониятдан унумли фойдаланишади. Хато қилдим деб эмас, хатога ёл қўймасликка ҳаракат қилмоқ шарт! Чунки хато қилдикми, биринчи хато кетидан иккинчиси келиб чиқади. Шунинг учун ҳам доимо огоҳ бўлайлик. Огохлик давр талаби!
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби 2-босқич талабаси
Неъматова Шоҳистахон
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.