топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ватанни мардлар қўриқлайди

Andijon qishloq xo'jalik instituti
Илм-фан
Маълумки, Асосий Қонунимизда мамлакатимиз Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиши, шу билан бирга, Ватанимизни ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи экани алоҳида белгилаб қўйилган. Шу маънода, бугун ҳар бир йигит учун Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш нафақат конституциявий бурч, айни вақтда нуфузли ва шарафли ишга айланди.
Айтиш мумкинки, бугун соҳани янада ислоҳ этиш, мамлакатимизни ташқи кучлардан ҳимоя қилишга қодир бўлган жисмонан соғлом, ақлан етук, маънан баркамол, мард, жасур ўғлонларни тарбиялаш, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларнинг фаоллигини ошириш, соғлом турмуш-тарзини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ҳам, ушбу масалалар устувор этиб белгиланган.
Андижон қишлоқ хўжалик институти «Камолот» ЙИҲ ҳамда O‘zLiDePвилоят кенгашининг “Ёшлар қаноти” билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги ҳамда Президентимизнинг 2015 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши доирасида олийгоҳ талаба-ёшлари, қолаверса бир қатор жамоатчилик вакиллари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Анжуманда «Ахсикент ёшлари» тарғибот гуруҳи томонидан концерт дастури тақдим этилди ва бир қатор профессор-ўқитувчилар ва талабалар олийгоҳимиз ректори томонидан тақдирланди. Тадбир жами 550 нафар иштирокчиларни қамраб олди.
Маълумот O‘zLiDePМатбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.
Фото: Шерзодбек Сотволдиев








0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.