топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Журналистика ва оммавий ахборот коммуникациялар университети ташкил этилади

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Ўзбекистонда Журналистика ва оммавий ахборот коммуникациялар университети ташкил этилмоқда, дея хабар беради UzDaily.uz.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Журналистика ва оммавий ахборот коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати телеграмма орқали маълум қилди.
Янги университет журналистларни, жумладан, халқаро журналистларни ўқитадиган олий таълимнинг асосий институтига айланади.
Ҳужжатда таъкидланишича, Миллий университет ва Ўзбекистон давлат чет тиллари университети 2018-2019 ўқув йилидан “журналистика” соҳасида мутахассисларни тайёрлашни тўхтатади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатида Журналистика ва оммавий ахборот коммуникациялар университетини ташкил этишни таклиф қилди.
www.uzdaily.uz/articles-id-37646.htm?utm_source=uznet.press

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.