топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Жасур Жумаевнинг Бенилюкс мамлакатларидаги ижодий сафари

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти катта ўқтивчиси, “Реклама ва амалий графика” кафедраси катта ўқитувчиси Жасур Жумаевнинг ижоди ва ижодий сафарларига яна бир бор тўхталиб ўтмоқчиман. Жасур Жумаевни  амалий санъатдаги ўзига хос йуналиши ва ижодининг сермахсуллиги билан сайтимиз саҳафаларида кузазатиб келмоқдасизлар. Бугун унинг фаолиятидаги яна бир бор ижодининг ёрқин натижалари борасида  сўз юритамиз.

  Бугунги кунда  республикамиз маданият ва санъат оламидааънавий ва маданий меросини бутун дунёга намойиш этиш, айниқса, юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида кўплаб ижобий ишларни амалга оширмоқда. Мана шу эзгу ҳаракатларнинг узвий давоми сифатида  Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги Элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳунармандлари уюшмаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 12-18 январь кунлари Бельгия, Голландия, Люксембург давлатларида бир қатор кўргазмалар ташкил этилди.
Кўргазманинг биринчи куни, яъни 12 январда Брюсселдаги Элчихонада мазкур мамлакатларда меҳнат қилаётган, таълим олаётган ва истиқомат қуливчи Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишди. Тадбирни Бенилюкс мамлакатлари элчиси ДилёрҲакимовкириш сўзи билан очиб берди. У ўз сўзи давомида бугунги кунда мамлакатимиздаги катта ўзгаришлар, айниқса, туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва бунинг натижасида Ўзбекистонга ташриф буюриш истагидаги хорижликларнинг сони ортаётганини мамнуният билан тилга олди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга мурожаатининг видео тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Шу куни қатор Ўзбекистоннинг  бир қанча ҳунармандлари ташриф буюрдилар ва ўзларининг ижодий намуналари билан иштирок этдилар.  Қаҳрамонимиз Жасур Жумаев ҳам ўзининг  ижод намуналари билан барчани таништирди. Унинг  сомон санъатида ишланган бир қанча асарлари кўргазмага қўйилди.   

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.