топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистонда ташкил этилган янги университет ва Россиянинг нуфузли университети ўзаро меморандум имзоладилар

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

 
Шу кунларда янги очилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети вакиллари илғор хорижий тажрибани ўрганиш масаласи бўйича Осиё ва Европа мамлакатлари фаолиятини ўргана бошладилар. Хусусан улар Санкт-Петербург университети қошидаги Журналистика ва оммавий коммуникациялар институти ҳамда М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети журналистика факультети фаолиятини ўргандилар.

 
 
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети ректори Ш. Қудратхўжаев ва МДУ журналистика факультети декани Е.Вартанова ўзаро ҳамкорлик ҳақида меморандумни имзоладилар. Яқин кунларда бошқа давлатлар, жумладан Корея Республикаси, Туркия ва Германия тажрибасини ўрганиш ва улар билан ҳам меморандумлар тузиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда қўшимча хабар берилади.
 
Елена Вартанова, М.В.Ломоносов номли Москва Давлат университети журналистика факультети декани ҳамкорликни қуйидагича изоҳлади: «Ўзбекистон олий таълим ва журналистика соҳаларини таълим ва маънавий муҳитдаги жуда муҳим қадам – Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилиши билан муборакбод этаман.
 
Бу ташаббус таълим ривожланишидаги замонавий трендларни ўзида акс этади, чунки журналистика ва оммавий коммуникациялар жамият, давлат ва бизнес фаолиятининг ўта муҳим йўналишига айланмоқда.
 
Ўйлайманки, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини очиш – ажойиб ғоя. Зеро, бугунги кунда медиа соҳаси технология, маданият, тиллар, профессионал ва ахлоқий стандартларни ўзида мужассам этган ҳақиқий глобал ҳодиса бўлиб шаклланмоқда.
 
Бўлажак талабалар ва у ерда ишлайдиган ўқитувчиларни чин дилдан табриклайман. Ўйлайманки, келажакда ушбу университет биз учун ишончли дўст ва ҳамкор бўлади. Бугун биз М.В. Ломоносов номли Москва Давлат университетининг Россиядаги энг катта журналистика факультети ҳамда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоладик.
 
Ишонаман, биз рақамли медиа соҳасига бизнинг анъанавий дўстларимиз, ҳамкорларимиз билан бирга кирамиз. Янги университетга муваффақиятлар тилайман ва бизнинг илмий, технологик, педагогик, таълим соҳаларидаги дўстона ҳамкорлигимиз икки тарихий дўст мамлакатлар – Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади».
 
Ўқув-метологик ишлар бўйича декан ўринбосари Мария Лукина: «Умуман олганда, бир нечта журналистика факультетларининг бир ягона университетга бирлашиши – бу ноёб ҳодиса. Россияда бунақаси бўлмаган. Россияда 150 та журналистика факультетлари бор, Ўзбекистонда эса 3-4 та факультет бир университетга бирлашди ва бу жуда қизиқарли тажриба.
 
Янги университет ривожланиши, қайси йўналишда ҳаракатланишини биз катта қизиқиш билан кузатамиз.
 
Ҳамкорлик ва талабалар алмашинуви тажрибасини йўлга қўйиш, ўқув дастурларимизни ривожлантириш, адабиётлар билан алмашиш биз учун қизиқарли бўлади.
 
Биз сизларга тараққиёт, барча ўқитувчиларга мустаҳкам соғлик, яхши талабалар ва университетга доимий илиқ муҳит тилаймиз».
 
манба: www.xabar.uz
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.