топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига янги ректор

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Халқаро Пресс клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Ўтган йили декабрда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида айни университетни ташкил этиш зарурияти ҳақида гапириб ўтганди. Шу йил 24 май куни эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Эндиликда янги ташкил этилган олийгоҳнинг биринчи ректори этиб, ХПК раҳбари, журналист Шерзод Қудратхўжаев тайинланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қудратхўжаевга журналистларга таълим бериш бегона фаолият эмас. У бунга қадар Ўзбекистон Миллий университетида ҳам талабаларга дарс берганди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.