topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим йўналишида ҳамкорлик янада ривожланади

Таълимдаги янгиликлар
Ilm-fan
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигида 14 август куни Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси, Фан ва таълим вазирлиги вакилларидан иборат делегацияcи билан учрашув бўлиб ўтди. 
Учрашувда Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Рыбаков, департамент бошлиғи А.Власов, Фан ва таълим вазирлиги Халқаро департаменти директори И.Ганьшин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси А.Абдувахитов, олий ва ўрта махсус таълими вазири И.Мажидов ва бошқалар иштирок этди.
Музокарада сўнги икки йил давомида давлатлар ўртасида ўзаро ишончли ва манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалар билан бирга маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳаларда ҳам алоқалар кенгайиб бораётгани эътироф этилди. 
Ўзбекистон ва Россия ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

0 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.