топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон давлат консерваториясида “Йил талабаси -2018” танлови

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Бойчибоева Шохсанам “Йил талабаси -2018” танловининг Республика босқичида 2-ўринни қўлга киритиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Жорий йилнинг 16 январида Ўзбекистон давлат консерваториясида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги  “Маънавият ва маърифат” маркази томонидан ташкил этилган “Йил талабаси” республика танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Бир неча йилдирки давом этиб келаётган бу лойиҳа ҳар йилнинг сўнгида талабаларнинг  билим олиш малакасида зукко, йил давомида ўтказилиб келаётган турли тадбирларда иштироки ҳамда муносиб ўринларга эга бўлган талабаларни саралаб  улар орасида ҳақиқий фаоллари тақдирланиб келинмоқда.                                                    «Йил талабаси» танловидан кўзланган асосий мақсад ҳам ёшларни яратилаётган имконият ва шароитлардан янада унумли ва оқилона фойдаланишга чорлаш, юрт, жамият олдидаги бурч ва масъулиятини янада кучайтириш, иқтидорли талабаларни аниқлашдан иборат. Лойиҳа давомида ёшларнинг интизоми, билими, фанларни ўзлаштириши, изланиш ва интилишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг дизайн-интеръер бўлими 3-курс талабаси Бойчибоева Шохсанам “Йил талабаси -2018” танловининг Республика босқичида 2-ўринни қўлга киритиб, “фаҳрий ёрлиқ” билан тақдирланди.
Йил давомида турли соҳаларда меҳнат қилган ва ўз салоҳияти, билими билан жамият ҳаётида фаол иштирок этган талаба ёшлар муносиб тақдирланди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.