топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Япония делегатларининг ташрифи

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
 

Жорий  йилнинг 25 февраль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтида Нагоя Университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамроҳлигида Аичи санъат университети (АСУ) профессори, таниқли япон санъатшуноси Коджи Шибадзаки бошчилигидаги бир гуруҳ  делегация ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан  кўзланган асосий мақсад – қадимий ўзбек қоғози тарихи ва ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ тадқиқотни амалга ошириш, қадимги ўзбек қоғози билан жаҳон ҳамжамиятини таништириш ҳамда қоғоз орқали ўзбек илм-фани, маданияти ва миниатюра санъатининг шарқ ва ғарбга тарқалганлигини эътироф этишдан иборат лойиҳани тақдим этиш ва истиқболли алоқалар ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилишдан иборат эди.

Ўтган 2017 йилдаги ташрифда  Аичи санъат университети профессори Шибазаки Коджи томониданқилинган лойиҳа Япониянинг тадқиқотни қўллаб-қувватлаш жамиятига тақдим этилди ва тасдиқланди. Лойиҳанинг Ўзбекистондаги ҳамкори сифатида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти танланди.
Профессори Коджи Шибадзаки тақдим этган лойиҳанинг асосий мақсади  Ўзбекистонда сақланаётган қадимий қоғозларнинг таркибини Япониянинг энг замонавий электрон микроскопларида ва бошқа илмий технологик асбоблар ёрдамида таҳлил қилиш ва таркибини ўрганиш, унинг хитой қадимий қоғозларидан фарқли хусусиятларини ва тайёрлаш технологияларини ўрганиш ҳамда ушбу қоғозларни эски технология асосида ишлаб чиқаришни таъминлаш ва  инсон цивилизациясида қоғознинг аҳамиятини эътироф этишдан иборат эди. Илмий қўшма лойиҳа 2017-йилдаги Миллий рассомлик ва дизайн институтигаЯпониядаги делегациянинг ташрифи билан расман бошланган эдива ўтган иккийил давомида қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилди. Шу муддат давомидақилинган Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2018 йилнинг февраль ойида қўшма илмий фаолиятга бағишланган илмий семинар бўлиб ўтганлиги ва семинар ўтказилишидан олинган натижалар ҳамда келажакда кузда тутилаётган лойиҳа доирасидаги режалар, амалий машғулотлар  масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Институтда мавжуд минниатюра ва хаттотлик кафедраси фаолияти билан боғлиқ  танишув делегат аъзоларида катта қизиқиш ўйғотди ва меҳмонлар учун суҳбатдан сўнг ижодий ишларнинг яратилиш  техногиялари ва ижодий намуналар кўргазмаси билан танишиш  имкони яратилди.
Ундан ташқари Камолиддин Беҳзод институтида шу соҳа бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.
Айтиб ўтиш жоизки, ҳозирга қадар шарқ ва ғарб ўртасида маданий алоқаларни ривожига Буюк ипак йўли ҳисса қўшиб келган деб тан олинади. Агар ушбу қўшма илмий лойиҳа муваффақиятли якунланса ва ўз илмий мақсадларига эришса, жаҳон тарихида буюк ўзгаришга сабаб бўлиши таъкидланди. Шу билан бир қаторда ҳозирга қадар қоғознинг ватани тўғрисидаги (Хитой, Европа ёки Шимолий Африка) тортишув ва тахминлар ўз ечимини топади. Балки жаҳон илмида Ўзбекистон маркази бўлган “Буюк қоғоз йўли” атамаси киритилиши ва унинг жаҳон илм-фани ва санъатини ривожлантиришдаги аҳамияти эътироф этилиши назарда тутилди.
Ташриф сўнгида қадимий ўзбек қоғозини тадқиқот қилиш лойиҳаси раҳбари, Аичи санъат университети профессори Коджи Шибадзаки таассуротлари билан ўртоқлашди, қабул учун ўзининг ҳамда ишчи гуруҳлари номидан  миннатдорчилик билдирди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти равнақига муваффақиятлар тилади. Икки томонлама учрашув сўнгида томонлар бир — бирларига эсталик совғаларини тақдим этдилар.
Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИнинг
                                                                                                                                                матбуот коти О.Раҳмонова

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.