топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

www.iqtidor.uz – иқтидорингизни намоён этади!

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Давлат гранти ғолиблигини қўлга киритган www.iqtidor.uz ҳуқуқий, маданий, маънавий-маърифий Интернет веб-сайти Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сонли “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ республикамиз барча таълим муассаларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларда фаол фуқаролик позициясини, ҳозирги ахборот технологиялари ва коммуникациялари ривожланган бир пайтда уларнинг интернет ва медиамаданиятини юксалтириш, миллий истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини қарор топтириш ва уларни қонунлар ва қонун ости ҳужжатларидан хабардорлигини таъминлаш, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ўқишдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказилишини таъминлаш, иқтидорли ёшларнинг ўз билим ва кўникмаларини намоён этишлари учун кўмаклашиш, энг муҳими иқтидорли ёшларнинг сафини янада кенгайтириш мақсадида турли йўналишларда интернет орқали онлайн шаклда танловлар ташкил этиб келмоқда.   
 
Taнловлар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда сайтда эълон қилиб борилади.
Мазкур танловларда иштирок этиш учун www.iqtidor.uzсайтига ташриф буюринг ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланинг.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.