топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тошкент тиббиёт академиясида битирувчиларига бакалавр дипломлари  тақдим этилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
 

Жорий йилнинг 21 июнь кунлари Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи  фаоллар залида  академиянинг битирувчи талабаларига диплом тақдим этиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни ТТА ректори Л.Н.Туйчиев битирувчи ёшларни шифокорлик касбини оқлашларига, доимо халқ ҳизматига тайёр бўлиб, жамият учун керакли шахс бўлиб етишишларига ишонч билдирган ҳолда очиб берди. Шундан сўнг битирувчи талабалар Гиппократ қасамини қабул қилдилар.

Диплом бериш маросимида Маънавият ва маърифат бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ш.А.Боймуратов, Даволаш факултети декани Ж.Ш.Хайтиметов, Тиббий педагогика факултети декани А.А.Хамраев, Тиббий профилактика факултети декани  Ф.И.Саломова, ОМХ факултети декани  Ш.Х.Бакиева  ва  Сиёсий партия вакили ва кўплаб  меҳмонлар иштирок этдилар.
Битирувчи талбалардан Аббосхонова Фотима, Қодиров Дилмурод ва Султонова Мафтуналар  сўзга чиқдилар ва шифокорлик касбини ўрганишда ўз меҳнатларини аямасдан таълим берган профессор-ўқитувчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Шунингдек тадбирга ташриф буюрган битирувчиларнинг ота-оналари томонидан ТТА маъмурияти, педагоглар, мураббийларга,  изҳор этилган миннатдорчилик  туйғулари барчани ҳаяжонга солди.
Бугунги кунда  Академияни Даволаш (274 нафар), Тиббий педагогика (118 нафар), Тиббий профилактика (86 нафар), ОМХ (89 нафар) факультетларининг жами 567 нафар бакалаврлар ва 213 нафар магистратура битирувчилари битириб,  ишга тақсимландилар ва шартномалар имзоланди. 
Шундан сўнг ТТА ректори Л.Н. Туйчиев томонидан барча битирувчи талабаларга Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавр дипломлари тақдим этилди. Тадбир сўнгида битирувчилар учун мусиқий дастур, КВЗ жамоасининг чиқишлари намойиш этилди.
Азиз  талабалар! Сизни шифокорлик дипломини қўлга киритганлигингиз билан чин қалбдан табриклаймиз! Шифокорлик касби шарафли, меҳнати эса улуғдир! Сиз каби жонкуяр шифокорлар меҳнати ила инсонларнинг хаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади. Саломатлик йўлидаги машаққатли фаолиятингизда шижоат ва сабр-тоқат тилаймиз. Ҳурматингиз доимо баланд, соғлиғингиз ҳамиша мустаҳкам бўлсин,  сизга доим омад ёр бўлсин!
 
Маънавият ва маърифат бўлими.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.