топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тошкент молия институти таълим хизматлари экспорти қамровини кенгайтирмоқда

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
 

         Тошкент молия институтига Малайзиянинг Миллий Энергетика университети (Universiti Tenaga Nasional) билан ҳамкорлик доирасида мазкур университетнинг бир гуруҳ талабалари ва профессор-ўқитувчилари қисқа муддатли стажировка ўташ учун ташриф буюришди.

 
         Тошкент молия институти томонидан ишлаб чиқилган “Study Tour” махсус таълим туризми дастури бўйича хорижий талабаларга “Financial accounting”, “Audit”, “Monetary policy in Uzbekistan”, “Uzbek language (Beginner level)” модуллари орқали таълим хизматлари экспорти йўлга қўйилди. Дастур доирасида Тошкент шаҳридаги тарихий қадамжолар ва Тошкент вилоятининг тоғолди ҳудудлари, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилади.
Шунингдек, дастур бўйича Ўзбекистон ва Малайзия ёшлари ўртасида мулоқот ўтказилиши кўзда тутилган.  
Йўлга қўйилган “Study Tour” махсус таълим туризми дастури бўйича мамлакатимиз олий таълим тизимидаги биринчи қадамлардан бири бўлди.
Йил якунига қадар Жанубий Корея, Малайзия, Россия каби давлатларнинг нуфузли университетларидан талабалар ташриф буюриши режалаштирилган.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.