топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Талабалар “Соғлом ҳаётга қадам бос” акциясида иштирок этмоқда

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси волонтёр-талабалари “Соғлом ҳаётга қадам бос” акциясини амалга оширмоқдалар.
Волонтёр-талабалар жамоат жойларида сигарета чекаётган, газланган ва энергетик ичимликлар ичаётган ҳамюртларимизга ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатларини тушунтириб, махсус флаерлар тарқатишмоқда.
Бундан ташқари, волонтёрлар жамоатчиликни “Мен тутунсиз муҳит учун овоз бераман” деб номланган декларация билан танишиб чиқишга таклиф этмоқда.
Акцияда талабалар кашандаликнинг салбий оқибатларига жамоатчилик эътиборини қаратиб,  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилмоқда.
Акция шу йилнинг 26 февралига қадар давом этади. 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.