топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Самарқанддаги халқаро олимпиада ғолиблари аниқланди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
 

 
Шу йилнинг 19-23 июнь кунлари Самарқандда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан вакиллар иштирок этди. Илк бор ташкил этилган халқаро олимпиадада ушбу мамлакатлардан 45 нафар истеъдодли ўқувчи физика ва астрономия фанлари бўйича билимини синовдан ўтказди.
 
Бугун, 24 июнь куни халқаро олимпиада ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
Астрономия фанидан қирғизистонлик Анарбеков Ирискелди олтин медални қўлга киритди. Қозоғистон вакили Аманкул Жанибек кумуш медалга, ҳамюртимиз Бозорқулов Дўстмамат ва яна бир қозоғистонлик ўқувчи Кенес Ержан бронза медалга сазовор бўлишди.
 
Физика фанидан Ўзбекистон жамоаси аъзоси Умиджон Ҳафизов ғолибликни қўлга киритди. Тиничбеков Темур (Қирғизистон), Амангелди Ислам (Қозоғистон) ва ўзбекистонлик Ҳасанов Отабек ва Носиров Абдураҳмонлар кумуш медалга сазовор бўлишди. Туркманистонлик Ходжамуродов Мейлис, қозоғистонлик Тельман Ерасил, Намугамбетова Мадина, қирғизистонлик Сидиқов Эрназар ҳамда ҳамюртларимиз Розиқов Солибой, Ҳалимов Бобур бронза медалига муносиб деб топилди. Ғолиблар ташкилий қўмита томонидан тантанали равишда тақдирланди.
 
манба: xabar.uz
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.