создание топика, блога, фотосета или ссылки

"Республикада психология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва психологик хизмат тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси порталга жойлаштирилди

Таълимдаги янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада психология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва психологик хизмат тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси regulation.gov.uz (https://regulation.gov.uz/uz/document/2657) порталига жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
хорижий тажрибадан келиб чиқиб, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ижтимоий психология, ёшлар психологияси, психологик хизмат фаолиятини бошқариш, оилавий консультация ва коучинг каби бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш;
республиканинг чекка ҳудудларида амалиётчи психологларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;
олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш;
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида психология таълим йўналишларининг ўқув режаларида малакавий амалиёт давомийлигини 8 ҳафтадан 15 ҳафтага ошириш;
психология соҳасида кадрларни тайёрлаш режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш чораларини кўриш вазифалари белгиланган.

1 комментарий

Только зарегистрированные и авторизованные пользователи могут оставлять комментарии.