топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+57.45
avatar

Таълимдаги янгиликлар

Батафсил

Сирдарё туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида Алишер Навоийга бағишланган тадбир ўтказилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Жорий йилнинг 11 февраль куни Сирдарё туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида ғазал мулкининг султони, улуғ мутафаккир Алишер Навоий туғилган куннинг 573 йиллигига бағишланган “Ғазал мулкининг султони” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди. Тадбирни Сирдарё тумани халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Д.Бобохўжаев очиб, Навоий нафақат буюк шоир, мутафаккир, балки буюк олим, давлат арбоби, ободончилик ишлари ва хайр-саховат йўлида ҳам намуна бўла олган ҳар тарафлама ибратли инсон эканлигини эътироф этди. Унинг бой ижодий мероси ва фаолияти асрлар оша нафақат ўзбеклар юртида, балки бутун дунё халқлари томонидан қизиқиб ўрганилишини фахр билан тилга олиш зарур. Шундан сўнг Халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи И.Эрматов сўзга чиқиб миллатимиз фахри бўлган, умрибоқий асарлари билан ўлмас адабий мерос қолдирган даҳо шоирнинг юксак маҳорати хусусида сўз юритиб, ўз давридан буён ўз битиклари билан одамлар қалбини мунаввар этиб келаётганини таъкидлади.

Спорт ва соғлом оила – соғлом бола ва соғлом жамият асоси

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Президентимиз Ислом Каримов раислигида 28 январь куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтдиДавлатимиз раҳбари мазкур Жамғарма фаолият бошлаганидан буён ўтган йилларда эришилган ютуқлар, бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишларнинг аҳамияти ва натижалари хусусида атрофлича фикр юритди.– Ёшларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан мутаносиб ривожлантиришга қаратилган бу тизимнинг йўлга қўйилиши ҳар томонлама тўғри бўлганини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда, – деди Президентимиз. – Шаҳару қишлоқларимизда бунёд этилган замонавий спорт мажмуаларида болалар спорт билан мунтазам шуғулланиб, саломатлигини мустаҳкамламоқда. Соғлом, кучли, мард ва қатъиятли бўлиб камолга етмоқда. Фарзандларимизнинг иродаси тобланмоқда, турмуш тарзи, дунёқараши ўзгармоқда.


"Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида маънавий тадбир Мирзаобод туманида ўтказилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Мирзаобод тумани Янгиобод қўрғонида жойлашган  28694-сонли муҳандислик сапёрлар ҳарбий қисм аскарлари билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида маънавий тадбир ўтказилди. Байрам тадбирида Халқ таълими бошқарма бошлиғи У. Мамарасулов томонида табрик сўзи ва намунали аскарларга эсталик совғалари топширилди. Гулистон шаҳар “Болалар шаҳарчаси” нинг “Камалак” болалар гуруҳи томонидан байрам дастури намойиш этилди.


2-sinflar uchun yangi chet tili darsliklari taqdimoti o’tkazildi

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан


Xalq ta’limi vazirligi tomonidan umumta’lim maktablarining 2-sinfi uchun mo’ljallangan yangi chet tili darsliklarinig taqdimoti o’tkazildi. Mazkur o’quv darsliklari yangi davlat ta’lim standartlari va talablari asosida yaratilgan.2014 yil 11 yanvar kuni Xalq ta’limi vazirligi huzuridagi Multimediya umumta’lim dasturlarini rivojlantirish markazida davlatimiz rahbarining “Chet tillarni o’rganish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlar to’g'risida”gi qarorida belgilangan vazifalar ijrosi, mavjud muammolar va galdagi amalga oshirilishi kerak bo’lgan ishlarga bag’ishlangan videokonferentsiya bo’lib o’tdi.


Videokonferentsiya doirasida umumta’lim maktablarining 2-sinfi uchun yaratilgan chet tillari darslik majmualarining taqdimoti ham o’tkazildi. Unda yaratilgan ingliz, frantsuz, nemis tili darsliklari mualliflari “Kids’ English-2” – S.Xan, L.Jo’raev, M.Ogay, “Deutsch macht spab-2” – M.Dadaxo’jaeva, “Hirondelle-2” – S.Rahmonov va barcha viloyatlardagi amaliyotchi o’qituvchilar ishtirok etdi.Manba:http://uzedu.uz akt84.zn.uz

“Mardlar qo’riqlaydi Vatanni” shiyori ostida Sirdaryo viloyatida tadbir o’tkazildi

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Sirdaryo viloyati Guliston shahridagi 2-sonli bolalar musiqa va sa’nat maktabida  ”Mardlar qo’riqlaydi Vatanni” shiyori ostida  tadbir o’tkazildi. Bayram tadbirida 21577 son harbiy qism mayyori Xolov Ilhom Ismatullayevich, serjant Nazarboyev Serik, Sog’lom avlod uchun jamg’armasi rahbari Yulduz usmonova va halq ta’limi boshqarmasi bosh mutahassisi Z.Ne’matovalar ishtirokida o’tkazildi. Tadbirda 120 nafar oquvchilar ishtirok etishdi.

Maktablarda zamonaviy AKT

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан


Xalq ta’limi vazirligi tomonidan xalqaro loyiha doirasida respublikadagi 694 ta umumta’lim maktabi zamonaviy o’quv-kompyuter sinfi va interaktiv elektron doskasi jihozlandi.manba:http://uzedu.uz/ va http://akt84.zn.uz//.


Mustaqillik yillarida navqiron avlod ta’lim-tarbiyasi, ularning istiqbolini ko’zlab olib borilgan keng ko’lamli islohotlar samarasi o’laroq, yurtimiz ta’lim tizimi tubdan isloh etildi. Umumta’lim maktablarining moddiy-texnik bazasi zamon talablari darajasiga ko’tarilib, ta’lim muassasalari yangicha qiyofa kasb etmoqda. Ta’lim-tarbiya jarayonlariga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish maqsadida nufuzli xorijiy tashkilotlar va jamg’armalar bilan hamkorlikda vazirlik huzurida qator loyihalar amalga oshirilmoqda. Jumladan, vazirlik qoshidagi Jahon Banki kredit mablag’lari hisobiga amalga oshirilayotgan “Maktab ta’limini rivojlantirish. 2-bosqich” loyihasining asosiy maqsadi ta’lim sifatini yanada yaxshilash, o’qitish samaradorligini oshirishga ko’maklashish, malaka oshirish tizimni takomillashtirish, umumta’lim maktablar 5-9-sinflarini zamonaviy o’quv-metodik material va resurslar bilan ta’minlashdir.


Ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини таъминлаш ва назорат қилиш механизими тўғрисида семинар ташкил этилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

2013 йил 16 май куни Гулистон шаҳар Гулистон Давлат университетида Ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини таъминлаш ва назорат қилиш механизими тўғрисида семинар ташкил этилди.


Ўқув семинарда Туман, шаҳар халқ таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирлари, ташҳиз маркази раҳбарлари, умумий ўрта таълим мактаблари ва касб-хунар коллежлари, акудемик лицей директорлари, «Маҳалла» жамоат фонди худудий тузилма рахбарлари иштирок этишди.

Боғчага бормайдиган болаларнинг ота-онаси учун қўлланма яратилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Мактабгача таълим муассасалари педагоглари фарзандлари боғчага бормайдиган ота-оналари учун методик қўлланма тайёрлашди.Бу болаларнинг саводхонлигини ошириш ва ҳар томонлама тарбиялашга кўмаклашади. Қўлланма Халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим муассасалари ҳодимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика ўқув-методик маркази томонидан яратилган.Қўлланманинг биринчи нашри ота-оналарга тарқатиб бўлинди. Китоблар халқ таълими муассасаларининг методик кузатувлар туман бўлимлари ҳамда маҳалла қўмиталари томонидан тарқатилмоқда. Қўлланма тўплами бешти китобдан ташкил топган бўлиб, ҳар бири болаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Уларнинг ичида расм чизишни ўргатувчи «Ўзинг бажар» брошюраси, «Мактабгача ёшдаги болалар учун математика» китоблари мавжуд. Шунингдек, тўпламда болалар вақтини мазмунли ўтказишлари учун энг яхши асарлардан ташкил топган «Болалар учун хрестоматия» ҳамда мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш бўйича давлат талаблари тақдим этилган брошюра ҳам бор. Улар ота-оналарга фарзандлари қандай ўсиб-улғайётганини кузатиш ва уларни тўғри тарбиялашга ёрдам беради.Қўлланманинг навбатдаги партияси болаларни биринчи синфга тайёрлаш комплекс тадбирларини амалга ошириш чоғида тарқатилади. Мазкур тадбирлар “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.


darakchi.uz/jamiyat-2/3634-bo-chaga-bormajdigan-bolalarning-ota-onasi-uchun-llanma-yaratildi

“Хорижий тилни энг яхши ўзлаштирган ўқувчи” кўрик –танлови ғолибларини Вилоят ҳокими грантлари билан тақдирлаш тадбири Сирдарё вилоятида ўтказилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


Янги йилнинг илк кунларида вилоятимизда яна бир катта тадбирни ўтказилди.
Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2012 йил 10 декабрь куни   қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1875-сонли қарорининг ижроси сифатида бугун вилоятимизнинг 78 нафар иқтидорли, хорижий тилларни энг яхши ўзлаштирган ўқувчиларимизга энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдоридаги грантларни топширилди.

Иқтидорли қизлар сараланди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Юртимизда иқтидорли қизларнинг истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти истеъдод соҳибалари сафини янада кенгайтириш, уларни янги-янги ижодий марралар сари руҳлантиришда муҳим омил бўлмоқда.

Гулистон шаҳридаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабида мазкур танловнинг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларидан сараланган 40 нафар қиз адабиёт, санъат, маданият, фан ва таълим каби йўналишлари бўйича ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.

– Ўзбекистон ёшлар мамлакатидир, – дейди Гулистон шаҳридаги 1-академик лицейнинг “Хорижий фанлар” йўналиши 2-босқич ўқувчиси Азизахон Зулфиқорова. – Президентимиз томонидан ёш авлодга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳар бир йигит-қиз учун чексиз имкониятлар яратмоқда. Бундай ишончга ҳар томонлама муносиб бўлиш бизнинг фарзандлик бурчимиздир.

Танловда барча шарт бўйича энг юқори натижага эришиб, ғолиб чиққан қизлар танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танлов доирасида иштирокчиларнинг меҳнати маҳсули бўлган каштачилик, тикувчилик, халқ амалий санъати буюмлари кўргазмаси ташкил этилди.

“Yangi аvlоd-2012” gаlа-kоnsеrti.

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

28 nоyabr kuni “Istiqlоl” sаrоyidа “Yangi аvlоd-2012” bоlаlаr ijоdiyoti fеstivаlining g’оliblаri ishtirоkidа gаlа-kоnsеrt o’tkаzildi. Ushbu galla konserda Biz Muloqot.Uz jamosi ham ishtirok ettik va sizga ushbu konsertdan olgan tasurotlarimiz xaqida ozgina bo'lsa ham aytib shu bilan bir qatorda konsert haqida malumot bermoqchimiz.Har yili o'tkaziladigan «Yangi аvlоd» — fеstivаlinig bu yilgi finаlidа 118 tа lаurеаt(nomizodlar) аniqlаndi, ulаrning оrаsidа 95 tа yakkа ishtirоkchi vа 23 tа ijоdiy jаmоа – jаmi 393 nаfаr o’g’il-qiz qatnashdilar.Ushbu loixada 2004 yildаn buyon O’zbеkistоnning turli xududlаrdаn 128 mingdаn оrtiq yosh iqtidоr sоxiblаri qаtnаshib kelmoqdalar.Fеstivаldа 6-14 yoshdаgi bоlаlаr klаssikа, vоkаl, milliy chоlg’u аsbоblаri, rаqslаr, shе`riyat, аdаbiyot vа tеаtr ssеnаriysi yo’nаlishlаri bo’yichа o’z iqtidоrlаrini nаmоyish etаdi.Fеstivаl lаurеаtlаrini tаqdirlаsh mаrоsimidа fаxriy xаy`аt а`zоsi sifаtidа rоssiyalik tаniqli bаstаkоr, Rоssiyadа xizmаt ko’rsаtgаn sаn`аt аrbоbi Аlеksаndr Jurbin ishtirоk etdi.“Yangi аvlоd-2012” fеstivаlining g’оliblаrgа diplоmlаrni Gulnоrа Kаrimоvа tоpshirdi.

Тез орада янги ўқув йили бошланади: бутун дунёда ўқувчилар биринчи (ёки навбатдаги) марта мактабга йўл олишади.

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Тез орада янги ўқув йили бошланади: бутун дунёда ўқувчилар биринчи (ёки навбатдаги) марта мактабга йўл олишади.  Эътиборингизга турли мамлакатлар ўқувчиларининг фотосуратларини тақдим этамиз.Мамлакатимиз ўқувчилари

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
muloqot.uz/blogs/11260/7140/dunyoning-turli-mamlakatlarida-b

1 сентябрдан Ўзбекистон ОЎЮда таълим қиймати 10% га ошади

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

2012/2013 ўқув йили учун тўлов-контракт асосидаги таълим қиймати ошди. Битта талаба учун йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бир йиллик таълим қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланди.Бакалавриат ва магистратурада шартнома асосида таълим олиш учун тўлов миқдори 2012 йил 1 сентябрдан ўртача 10% га ошади.Қайд этиб ўтамиз, таълим учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 1999 йил 24 июлдаги тасдиқланган баённомали "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида тўлов-контракт шаклидаги таълим ва тушган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом" тўғрисидаги қарорига мувофиқ тарифларгаёки энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарганида ошади.Хусусан, 1 августдан стипендиялар миқдори ўртача 15%га ошади. Шунингдек, ҳар бир ўқув йили учун тўлов битта талабага сарф-харажатларни тўлиқ қоплаш миқдорида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича алоҳида белгиланади.

Абитуриентлар қаерга ўқишга киришни орзу қилади? Катта талабга эга ОЎЮ рейтинги

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
 Бир ўрин учун энг кўп Абитуриентлар Фарғона давлат университети   5210200   Психология(фаолият турлари бўйича) жами режа  25(10) та топширди   878 нафар    35.1.
Бир ўринга энг кам Абитуриентлар Фарғона давлат университети   5610530     Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини  ривожлантириш йўналиши бўйича (Фарғона вилояти)   рус группаларга 1 нафар грант  1 нафар контракт асосида ўқишга қабул қилинади  қабул режаси 2нафар топширганлар 2 нафар.
Бундай ҳолатлар Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам учраб турибди.