топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+57.45
avatar

Таълимдаги янгиликлар

Батафсил

Шанхай университетида ўзбек тили кафедраси очилади

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Шанхай халқаро тадқиқотлар университетида (SHISU) шу ўқув мавсумида ўзбек тили кафедраси очилади. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги университет сайтидаги маълумотга таянган ҳолда маълум қилди.

Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилган халқаро конференция

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
2015 йил 21 май куни Тошкент ахборот технологиялари университетида «Радиотехника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари: муаммолари ва келажак ривожи » мавзусида халқаро  илмий-техник конференцияси бўлиб ўтди.Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технология ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон радиотехника, электроника, ва алоқа илмий-техника жамияти, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида ўтказилди.

“Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси - 2015” кўрик-танлови

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги “Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 67-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари чет тили ўқитувчилари орасидан юксак касб маҳоратига эга, илғор, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, касбий маҳоратининг руёбга чиқишига кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танлови ташкил этилди.

Кўрик танловда қатнашиш истаги бор чет тили ўқитувчилари ушбу ҳавола орқали кўрик танлов низоми билан танишишлари мумкин.

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик олдини олиш ва маънавий-маърифий ишлари олиб борили тўғрисида ўқув-семинар бўлиб ўтди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Жорий йилнинг 1 май куни  Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи қошидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича мувофиқлаштирушчи кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилиш кун-тартибида Вияга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича олиб борилаётган ишлар, Ўқувчи ва аҳоли ўртасида паст савияли «Оммавий маданият»ни олдини олиш, Аёл-қизларни касб-ҳунар билан шуғулланиши, Фарзандларга яхшилик қилиш, «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлик жамоат кенгашларининг иш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

"Ҳуқуқ билимдонлари" кўрик-танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-21-24-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” 7-банди ва Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 26 февралдаги 43-сонли буйруғини ҳамда вилоят ҳокимининг 2014 йил 52-сонли қарори белгиланган вилоятида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг 1-боб, 6-бўлими ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йил 24 апрель куни “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи Гулистон шаҳар 1-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.Кўрик танловда 12 та жамоа иштирок этди. кўрик-танловнинг Вилоят босқичида учинчи ўринни Гулистон тумани 15-мактаб жасоаси, Иккинчи ўринни Мирзаобод туманининг 33-мактаб жамоаси ва Биринчи ўринни Боёвут туманининг 23-мактаб жамоаси қўлга киритишди. Ғолиб жамоаларга ҳамкорлик ташкилотларнинг диплом ва эсталик совғалари берилди.


ENG YAXSHI VEB SAYT-2014

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-117-сонли, 2012 йил 21 мартдаги «Замонавий ахборот-коммуникация технологяиларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1730-сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги 355-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2014 йил иш режаси ижросини таъминлаш, умумий ўрта таълим, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг сайтларини яратиш ва тарғибот қилиш орқали уларнинг ижодий фаоллиги ҳамда ахборот коммуникация технологияларинидан фойдаланишга қизиқишни ошириш мақсадида хақл таълими вазирлигининг 2014 йил 1 апрелдаги 94-сонли буйруғига асосан „Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб сайтлар-2014“ кўрик-танлови ташкил этилмоқда. Кўрик танлов қатнашчилари учун талабномалар 2014 йил 20 апрелидан 20 майигача қабул қилинади.Кўрик-танлов ўтказиш, тартиби, мезонлари билан http://akt84.zn.uz/?p=762  манашу хавола орқали танишишингиз мумкин.

8-Mart Xalqaro Xotin-Qizlar bayram

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

                   Aziz va muxtarama ta'lim tizimi fidoiylari bo'lmish ayollarimiz-qizlarimiz. Sizlarni Sirdaryo viloyatida faoliyat ko'rsatayotgan barcha xalq ta'limi xodimlar nomidan, go'zallik va nafosat bayrami bilan chin qalbimdan muborakbod etaman. Mustaqil diyorimiz kеlajagi bo'lmish yosh avlodga ta'lim-tarbiya bеrishdagi mashaqqatli va sharafli ishlaringizda omadlar tilayman. Jamoangiz, shogirdlaringiz va oilangiz baxtiga doimo sog'-salomat bo'ling. Bahorning gulidan Sizga guldasta Chin yurak so'zimiz unga payvasta Bir asr yashangiz, yana nim chorak Aziz ayollar, bayramingiz bo'lsin muborak      Sirdaryo viloyati xalq ta'limi boshqarmasi



Жорий йилнинг 28 феврал - 1 март кунлари Республика ўқув семинар-тренинги бўлиб ўтди.

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Халқ таълими тизимидага барча таълим муассасалари кадрларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича республика ўқув семинар-тренингги бўлиб ўтди.


Семинар-тренингни Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Данияров ва Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Х.Мухиддиновлар ўз сўзлари билан очиб беришди. Семинар тернингда Қорақолпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан халқ таълими бошқармаларининг АКТ бўйича маъсуллари, худудий малака ошириш институтлари профессор-ўқитувчилари ҳамда бошқармалар тасарруфидаги АКТ бўйича таянч мактабларининг информатика фани ўқитувчилари иштирок этишди.


Сирдарё туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида Алишер Навоийга бағишланган тадбир ўтказилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Жорий йилнинг 11 февраль куни Сирдарё туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида ғазал мулкининг султони, улуғ мутафаккир Алишер Навоий туғилган куннинг 573 йиллигига бағишланган “Ғазал мулкининг султони” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди. Тадбирни Сирдарё тумани халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Д.Бобохўжаев очиб, Навоий нафақат буюк шоир, мутафаккир, балки буюк олим, давлат арбоби, ободончилик ишлари ва хайр-саховат йўлида ҳам намуна бўла олган ҳар тарафлама ибратли инсон эканлигини эътироф этди. Унинг бой ижодий мероси ва фаолияти асрлар оша нафақат ўзбеклар юртида, балки бутун дунё халқлари томонидан қизиқиб ўрганилишини фахр билан тилга олиш зарур. Шундан сўнг Халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи И.Эрматов сўзга чиқиб миллатимиз фахри бўлган, умрибоқий асарлари билан ўлмас адабий мерос қолдирган даҳо шоирнинг юксак маҳорати хусусида сўз юритиб, ўз давридан буён ўз битиклари билан одамлар қалбини мунаввар этиб келаётганини таъкидлади.

Спорт ва соғлом оила – соғлом бола ва соғлом жамият асоси

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Президентимиз Ислом Каримов раислигида 28 январь куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтдиДавлатимиз раҳбари мазкур Жамғарма фаолият бошлаганидан буён ўтган йилларда эришилган ютуқлар, бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишларнинг аҳамияти ва натижалари хусусида атрофлича фикр юритди.– Ёшларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан мутаносиб ривожлантиришга қаратилган бу тизимнинг йўлга қўйилиши ҳар томонлама тўғри бўлганини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда, – деди Президентимиз. – Шаҳару қишлоқларимизда бунёд этилган замонавий спорт мажмуаларида болалар спорт билан мунтазам шуғулланиб, саломатлигини мустаҳкамламоқда. Соғлом, кучли, мард ва қатъиятли бўлиб камолга етмоқда. Фарзандларимизнинг иродаси тобланмоқда, турмуш тарзи, дунёқараши ўзгармоқда.


"Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида маънавий тадбир Мирзаобод туманида ўтказилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Мирзаобод тумани Янгиобод қўрғонида жойлашган  28694-сонли муҳандислик сапёрлар ҳарбий қисм аскарлари билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида маънавий тадбир ўтказилди. Байрам тадбирида Халқ таълими бошқарма бошлиғи У. Мамарасулов томонида табрик сўзи ва намунали аскарларга эсталик совғалари топширилди. Гулистон шаҳар “Болалар шаҳарчаси” нинг “Камалак” болалар гуруҳи томонидан байрам дастури намойиш этилди.


2-sinflar uchun yangi chet tili darsliklari taqdimoti o’tkazildi

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан


Xalq ta’limi vazirligi tomonidan umumta’lim maktablarining 2-sinfi uchun mo’ljallangan yangi chet tili darsliklarinig taqdimoti o’tkazildi. Mazkur o’quv darsliklari yangi davlat ta’lim standartlari va talablari asosida yaratilgan.2014 yil 11 yanvar kuni Xalq ta’limi vazirligi huzuridagi Multimediya umumta’lim dasturlarini rivojlantirish markazida davlatimiz rahbarining “Chet tillarni o’rganish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlar to’g'risida”gi qarorida belgilangan vazifalar ijrosi, mavjud muammolar va galdagi amalga oshirilishi kerak bo’lgan ishlarga bag’ishlangan videokonferentsiya bo’lib o’tdi.


Videokonferentsiya doirasida umumta’lim maktablarining 2-sinfi uchun yaratilgan chet tillari darslik majmualarining taqdimoti ham o’tkazildi. Unda yaratilgan ingliz, frantsuz, nemis tili darsliklari mualliflari “Kids’ English-2” – S.Xan, L.Jo’raev, M.Ogay, “Deutsch macht spab-2” – M.Dadaxo’jaeva, “Hirondelle-2” – S.Rahmonov va barcha viloyatlardagi amaliyotchi o’qituvchilar ishtirok etdi.Manba:http://uzedu.uz akt84.zn.uz

“Mardlar qo’riqlaydi Vatanni” shiyori ostida Sirdaryo viloyatida tadbir o’tkazildi

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Sirdaryo viloyati Guliston shahridagi 2-sonli bolalar musiqa va sa’nat maktabida  ”Mardlar qo’riqlaydi Vatanni” shiyori ostida  tadbir o’tkazildi. Bayram tadbirida 21577 son harbiy qism mayyori Xolov Ilhom Ismatullayevich, serjant Nazarboyev Serik, Sog’lom avlod uchun jamg’armasi rahbari Yulduz usmonova va halq ta’limi boshqarmasi bosh mutahassisi Z.Ne’matovalar ishtirokida o’tkazildi. Tadbirda 120 nafar oquvchilar ishtirok etishdi.

Maktablarda zamonaviy AKT

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан


Xalq ta’limi vazirligi tomonidan xalqaro loyiha doirasida respublikadagi 694 ta umumta’lim maktabi zamonaviy o’quv-kompyuter sinfi va interaktiv elektron doskasi jihozlandi.manba:http://uzedu.uz/ va http://akt84.zn.uz//.


Mustaqillik yillarida navqiron avlod ta’lim-tarbiyasi, ularning istiqbolini ko’zlab olib borilgan keng ko’lamli islohotlar samarasi o’laroq, yurtimiz ta’lim tizimi tubdan isloh etildi. Umumta’lim maktablarining moddiy-texnik bazasi zamon talablari darajasiga ko’tarilib, ta’lim muassasalari yangicha qiyofa kasb etmoqda. Ta’lim-tarbiya jarayonlariga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish maqsadida nufuzli xorijiy tashkilotlar va jamg’armalar bilan hamkorlikda vazirlik huzurida qator loyihalar amalga oshirilmoqda. Jumladan, vazirlik qoshidagi Jahon Banki kredit mablag’lari hisobiga amalga oshirilayotgan “Maktab ta’limini rivojlantirish. 2-bosqich” loyihasining asosiy maqsadi ta’lim sifatini yanada yaxshilash, o’qitish samaradorligini oshirishga ko’maklashish, malaka oshirish tizimni takomillashtirish, umumta’lim maktablar 5-9-sinflarini zamonaviy o’quv-metodik material va resurslar bilan ta’minlashdir.


Ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини таъминлаш ва назорат қилиш механизими тўғрисида семинар ташкил этилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

2013 йил 16 май куни Гулистон шаҳар Гулистон Давлат университетида Ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини таъминлаш ва назорат қилиш механизими тўғрисида семинар ташкил этилди.


Ўқув семинарда Туман, шаҳар халқ таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирлари, ташҳиз маркази раҳбарлари, умумий ўрта таълим мактаблари ва касб-хунар коллежлари, акудемик лицей директорлари, «Маҳалла» жамоат фонди худудий тузилма рахбарлари иштирок этишди.

Боғчага бормайдиган болаларнинг ота-онаси учун қўлланма яратилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Мактабгача таълим муассасалари педагоглари фарзандлари боғчага бормайдиган ота-оналари учун методик қўлланма тайёрлашди.Бу болаларнинг саводхонлигини ошириш ва ҳар томонлама тарбиялашга кўмаклашади. Қўлланма Халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим муассасалари ҳодимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика ўқув-методик маркази томонидан яратилган.Қўлланманинг биринчи нашри ота-оналарга тарқатиб бўлинди. Китоблар халқ таълими муассасаларининг методик кузатувлар туман бўлимлари ҳамда маҳалла қўмиталари томонидан тарқатилмоқда. Қўлланма тўплами бешти китобдан ташкил топган бўлиб, ҳар бири болаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Уларнинг ичида расм чизишни ўргатувчи «Ўзинг бажар» брошюраси, «Мактабгача ёшдаги болалар учун математика» китоблари мавжуд. Шунингдек, тўпламда болалар вақтини мазмунли ўтказишлари учун энг яхши асарлардан ташкил топган «Болалар учун хрестоматия» ҳамда мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш бўйича давлат талаблари тақдим этилган брошюра ҳам бор. Улар ота-оналарга фарзандлари қандай ўсиб-улғайётганини кузатиш ва уларни тўғри тарбиялашга ёрдам беради.Қўлланманинг навбатдаги партияси болаларни биринчи синфга тайёрлаш комплекс тадбирларини амалга ошириш чоғида тарқатилади. Мазкур тадбирлар “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.


darakchi.uz/jamiyat-2/3634-bo-chaga-bormajdigan-bolalarning-ota-onasi-uchun-llanma-yaratildi